Ўзбекистон

Хоразмда 15 ёшли йигит “Жигули”да ЙПХ ходимлари билан “қувлашмачоқ ўйнади”

ЙПХ ходимларининг тўхташ ишораларига бўйсунмасдан ҳаракатини давом эттирган ҳайдовчи тўхтатилиб, унинг отасига маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Хоразмда 15 ёшли йигит “Жигули”да ЙПХ ходимлари билан “қувлашмачоқ ўйнади”


Хоразмда 15 ёшли ўқувчи «Жигули»ни катта тезликда бошқариб, ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмади. Ҳолат Урганч шаҳридаги маҳалла ички йўлларидан бирида қайд этилган.



Хоразм вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг навбатчилик қисмига маҳалла ички йўлларида VAZ-2107 русумли автомобиль катта тезликда ва шовқин-сурон билан ҳаракатланаётгани ҳақида хабар келиб тушган.



Хабар асосида воқеа жойига етиб борган ЙПХ ходимлари автомобилни тўхтатишга бир неча бор қонуний ишора берган. Бироқ ҳайдовчи талабга бўйсунмай, ҳаракатини давом эттирган.



Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида автомобиль тўхтатилган. Текширув давомида унинг ҳайдовчиси 2011 йилда туғилган, 15 ёшли, Урганч туманидаги 2-сон умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси экани аниқланган.



Вояга етмаган фарзандига автомобиль бошқаришга йўл қўйган отасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 2-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган.



VAZ-2107 русумли автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

custom img

Ҳарбий хизмат олдидан тиббий текширув: наркотик истеъмоли махсус тест орқали аниқланади

Ижобий натижа қайд этилган ёки намуна топширишдан бош тортганлар ҳарбий-тиббий кўрикка қўйилмайди.

custom img

Дам олиш кунлари мажбурий иш: бўлим бошлиғи ходимларни мажбуран ишга жалб қилди

Ҳолат юзасидан мансабдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима солинган.

custom img

Дарсдаги тортишув: ўқувчи қизни синфдошининг онаси калтаклади

Дарс вақтида икки қиз ўртасида тортишув юзага келган. Можаро ортидан бирининг онаси иккинчи қизни дарсдан чақиртириб, унинг бўйнини тирнагани ва жисмоний куч ишлатган.

custom img

Дала шийпонидаги 17 ўрам: Ургутда 60 грамм шубҳали модда топилди

Текширув вақтида уй-рўзғор буюмлари орасига яширилган шубҳали ашёлар аниқланган.

custom img

Тошкентда 12 соатлик “газ танаффуси”: қайси ҳудудлар газсиз қолади?

Бунга таъмирлаш ишлари сабаб бўлиб, ишлар якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.

custom img

Тошкентдаги янги қурилишлар шаҳар инфратузилмасига ортиқча юклама бермаслиги керак — Саида Мирзиёева

Тошкентда янги қурилиш лойиҳаларининг инфратузилмага таъсири, электр ва сув таъминоти ҳамда экологик масалалар муҳокама қилинди.

custom img

5,5 млрд сўм асоссиз ундирилган: ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига иш қўзғатилди

Республика бўйича 965 та ҳолатда тадбиркорлардан электр тармоғига қайта уланиш учун тўлов олингани аниқланган.

custom img

Россиядаги дрон ҳужумларида жабрланган ўзбекистонликлар: сўнгги фуқаро ватанга қайтарилди

У Ўзбекистонда даволанишни давом эттиради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"