Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчиларини табриклади

Президент Ўзбекистон шахматчиларининг халқаро майдондаги ютуқлари ва мамлакатда шахматни ривожлантириш борасидаги ишларни қайд этди.

Президент Шавкат Мирзиёев 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчиларини табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда илк бор ўтказилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчиларини мусобақанинг очилиши билан табриклади.



Давлат раҳбари ўз табригида Ўзбекистонда шахмат билан оммавий шуғулланувчилар сони 2 миллион нафардан, рейтингга эга профессионал шахматчилар сони эса 6 минг нафардан зиёдни ташкил этаётганини қайд этди.



Бугунги кунда Ўзбекистонда халқаро гроссмейстер унвонига эга 32 нафар шахматчи бор. Мамлакатнинг беш нафар етакчи шахматчиси жаҳон рейтингининг кучли юзталигидан жой олган.



Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси FIDE рейтингида 204 давлат орасида 8-ўринда, аёллар жамоаси эса 20-ўринда қайд этилган.

 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон терма жамоасининг 2022 йилда 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб бўлгани, 2024-йилги Олимпиадада эса совриндорлар сафидан жой олганини таъкидлади.



Табрикда Жавоҳир Синдоровнинг жаҳон чемпионлиги учун даъвогарлар турниридаги ғалабаси ва жаҳон кубогини қўлга киритгани, Нодирбек Абдусатторовнинг блитс бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медаль олгани ҳам қайд этилди.



Президент Ўзбекистонда шахматни «оммавийликдан – профессионалликка» тамойили асосида маҳаллалардан бошлаб таълим муассасаларигача ривожлантиришга эътибор қаратилаётганини билдирди.



46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси илк бор Ўзбекистонда, Самарқанд шаҳрида ўтказилмоқда. Унда дунёнинг 200 дан зиёд мамлакатидан гроссмейстерлар, мураббийлар ва шахмат ихлосмандлари иштирок этмоқда.



Шунингдек, Самарқандда 3-Парашахмат олимпиадаси ва 97-FIDЕ конгресси ҳам ўтказилмоқда.



Шавкат Мирзиёев барча иштирокчиларга мустаҳкам соғлиқ, жамоаларга ютуқ ва омад, FIDE конгресси ишига эса муваффақият тилади.

custom img

76 та сохта “права”: ЙҲХБ биносидаги схема очилди

Улар эски гувоҳномасини алмаштиришга келган фуқароларнинг маълумотларини сохталаштирган.

custom img

“Атиргул” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Маросимда уюшмага янги қабул қилинган 25 нафар аёл журналистга ҳам аъзолик гувоҳномалари топширилди.

custom img

63 ва 58 ёш: пенсия ёши ўзгарадими?

Ўзбекистонда пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш таклиф қилинмоқда.

custom img

Ўзбекистон дипломи Европага йўл очадими?

Ўзбекистонда олий таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш кўлами кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистон ва БМТ Туризм: 2027 йил халқаро очилиш маросими Тошкентда ўтказилади

Ўзбекистон ва БМТ барқарор туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кучайтиради.

custom img

Бухородаги нефть омборида ёнғин: 3 фуқаро жароҳатланди

Ёнғин оқибатида омбордаги битта ёқилғи резервуари ёниб, зарарланган.

custom img

Ҳарбий хизмат олдидан тиббий текширув: наркотик истеъмоли махсус тест орқали аниқланади

Ижобий натижа қайд этилган ёки намуна топширишдан бош тортганлар ҳарбий-тиббий кўрикка қўйилмайди.

custom img

Хоразмда 15 ёшли йигит “Жигули”да ЙПХ ходимлари билан “қувлашмачоқ ўйнади”

ЙПХ ходимларининг тўхташ ишораларига бўйсунмасдан ҳаракатини давом эттирган ҳайдовчи тўхтатилиб, унинг отасига маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"