Ўзбекистон

Тошкентдаги янги қурилишлар шаҳар инфратузилмасига ортиқча юклама бермаслиги керак — Саида Мирзиёева

Тошкентда янги қурилиш лойиҳаларининг инфратузилмага таъсири, электр ва сув таъминоти ҳамда экологик масалалар муҳокама қилинди.

Тошкентдаги янги қурилишлар шаҳар инфратузилмасига ортиқча юклама бермаслиги керак — Саида Мирзиёева

Тошкент шаҳрининг жадал кенгайиб бораётгани шаҳарсозлик ва экология масалаларига янада чуқурроқ ёндашишни талаб қилмоқда. Шу муносабат билан йирик меъморий лойиҳалар ташаббускорлари, урбанистлар, мустақил мутахассислар, ихтисослашган ижодий студиялар ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

 

Саида Мирзиёева учрашувда пойтахтнинг келгуси ривожланишида мавжуд муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва улар бўйича мутахассислар билан биргаликда самарали ечимлар ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.

 

Хусусан, муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий объектларга тушаётган юкламани камайтириш, электр ва сув таъминоти билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш долзарб вазифалар сифатида қайд этилди.

 

Таъкидланганидек, янги қурилиш лойиҳалари фақат шаҳарнинг иқтисодий ва меъморий ривожига эмас, балки мавжуд инфратузилманинг имкониятларига ҳам мос келиши керак. Бундай лойиҳалар ҳудудларда қўшимча номутаносиблик юзага келтирмаслиги ва шаҳар тизимларига ортиқча юклама туширмаслиги лозим.

 

Саида Мирзиёева Тошкентни аҳоли ва шаҳар меҳмонлари учун янада қулай, кўркам, озода ва хавфсиз масканга айлантириш йўлида бизнес вакиллари билан ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини қайд этди.

 

Шунингдек, шаҳарнинг барқарор ривожланишига хизмат қиладиган ташаббускор бизнес лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Янги Ўзбекистон сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири экани таъкидланди.

 

Учрашувда пойтахтни ривожлантириш бўйича таклиф ва ташаббусларни мутахассислар, бизнес вакиллари ҳамда тегишли соҳа вакиллари билан ҳамкорликда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

custom img

Дарсдаги тортишув: ўқувчи қизни синфдошининг онаси калтаклади

Дарс вақтида икки қиз ўртасида тортишув юзага келган. Можаро ортидан бирининг онаси иккинчи қизни дарсдан чақиртириб, унинг бўйнини тирнагани ва жисмоний куч ишлатган.

custom img

Дала шийпонидаги 17 ўрам: Ургутда 60 грамм шубҳали модда топилди

Текширув вақтида уй-рўзғор буюмлари орасига яширилган шубҳали ашёлар аниқланган.

custom img

Тошкентда 12 соатлик “газ танаффуси”: қайси ҳудудлар газсиз қолади?

Бунга таъмирлаш ишлари сабаб бўлиб, ишлар якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.

custom img

5,5 млрд сўм асоссиз ундирилган: ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига иш қўзғатилди

Республика бўйича 965 та ҳолатда тадбиркорлардан электр тармоғига қайта уланиш учун тўлов олингани аниқланган.

custom img

Россиядаги дрон ҳужумларида жабрланган ўзбекистонликлар: сўнгги фуқаро ватанга қайтарилди

У Ўзбекистонда даволанишни давом эттиради.

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"