Ўзбекистон

Ўзбекистон ва БМТ Туризм: 2027 йил халқаро очилиш маросими Тошкентда ўтказилади

Ўзбекистон ва БМТ барқарор туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кучайтиради.

Ўзбекистон ва БМТ Туризм: 2027 йил халқаро очилиш маросими Тошкентда ўтказилади



Бирлашган Араб Амирликларида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов БМТ Туризм Бош котиби Шайха Носир Ал Новайс билан учрашди.



Мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ Туризм ўртасидаги стратегик ҳамкорликни ривожлантириш, барқарор туризм тамойилларини илгари суриш, туристик йўналишлар рақобатбардошлигини ошириш ҳамда инсон капиталини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.



Учрашувнинг асосий мавзуларидан бири “2027 йил — Барқарор ва яшовчан туризм халқаро йили”нинг расмий очилиш маросимига тайёргарлик бўлди. Тадбирни 2026 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида “Ипак йўлида туризм” Тошкент халқаро туризм ярмаркаси доирасида ўтказиш режалаштирилган.



Мазкур ташаббус Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2026 йил 1 апрель куни БМТ Туризм раҳбарияти билан учрашувда илгари сурилган эди.



Музокаралар якунида халқаро йилнинг расмий очилиш маросимини Тошкентда ўтказиш бўйича Битим имзоланди. Ҳужжат тадбирга тайёргарлик кўриш ва икки томон томонидан амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириш учун зарур ҳуқуқий ва ташкилий асосни яратади.



Шунингдек, БМТ Туризм Бош котиби Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган Хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш жараёни шахсий назоратида эканини маълум қилди. Ушбу йўналишда давлатлар ва халқаро экспертлар билан ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.



Тошкентда мазкур халқаро тадбирнинг ўтказилиши Ўзбекистоннинг глобал туризм кун тартибидаги иштирокини янада кучайтириши ҳамда барқарор ва яшовчан туризмни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

custom img

Бухородаги нефть омборида ёнғин: 3 фуқаро жароҳатланди

Ёнғин оқибатида омбордаги битта ёқилғи резервуари ёниб, зарарланган.

custom img

Ҳарбий хизмат олдидан тиббий текширув: наркотик истеъмоли махсус тест орқали аниқланади

Ижобий натижа қайд этилган ёки намуна топширишдан бош тортганлар ҳарбий-тиббий кўрикка қўйилмайди.

custom img

Хоразмда 15 ёшли йигит “Жигули”да ЙПХ ходимлари билан “қувлашмачоқ ўйнади”

ЙПХ ходимларининг тўхташ ишораларига бўйсунмасдан ҳаракатини давом эттирган ҳайдовчи тўхтатилиб, унинг отасига маъмурий баённома расмийлаштирилди.

custom img

Дам олиш кунлари мажбурий иш: бўлим бошлиғи ходимларни мажбуран ишга жалб қилди

Ҳолат юзасидан мансабдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима солинган.

custom img

Дарсдаги тортишув: ўқувчи қизни синфдошининг онаси калтаклади

Дарс вақтида икки қиз ўртасида тортишув юзага келган. Можаро ортидан бирининг онаси иккинчи қизни дарсдан чақиртириб, унинг бўйнини тирнагани ва жисмоний куч ишлатган.

custom img

Дала шийпонидаги 17 ўрам: Ургутда 60 грамм шубҳали модда топилди

Текширув вақтида уй-рўзғор буюмлари орасига яширилган шубҳали ашёлар аниқланган.

custom img

Тошкентда 12 соатлик “газ танаффуси”: қайси ҳудудлар газсиз қолади?

Бунга таъмирлаш ишлари сабаб бўлиб, ишлар якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.

custom img

Тошкентдаги янги қурилишлар шаҳар инфратузилмасига ортиқча юклама бермаслиги керак — Саида Мирзиёева

Тошкентда янги қурилиш лойиҳаларининг инфратузилмага таъсири, электр ва сув таъминоти ҳамда экологик масалалар муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"