Ўзбекистон

“Амир Темур хиёбони” метро бекатидаги нохуш ҳидга нима сабаб бўлди? Метрополитен изоҳ берди

“Тошкент метрополитени” шаҳар ҳокимлиги ва оқова сув тармоқлари бошқармасига мурожаат қилди.

“Амир Темур хиёбони” метро бекатидаги нохуш ҳидга нима сабаб бўлди? Метрополитен изоҳ берди



Ижтимоий тармоқларда “Амир Темур хиёбони” метро бекати ҳудудидан нохуш ҳид келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.



Мазкур ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” АЖ изоҳ берди.



Аниқланишича, нохуш ҳидга Мустақиллик шоҳ кўчасида жойлашган шаҳар оқова сув тармоғидаги носозлик сабаб бўлган.



Хусусан, оқова сув тармоғидаги носозлик оқибатида сизиб чиққан сув метро туннелининг бетон конструкцияси орқали унинг ички қисмига кирган. Натижада бекат ҳудудида нохуш ҳид юзага келган.



Мазкур ҳолат бўйича “Тошкент метрополитени” АЖ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар оқова сув тармоқлари бошқармасига расмий мурожаат йўллаган.



Мурожаатда аниқланган носозликни зудлик билан бартараф этиш ва тегишли чораларни кўриш сўралган.



Шунингдек, йўловчилар учун қулай ва хавфсиз шароитларни таъминлаш мақсадида ҳолат “Тошкент метрополитени” АЖ томонидан назоратга олинган.

custom img

Лицензиясиз “Умра” хизматлари: Тошкент ва Фарғонада икки ҳолат аниқланди

Тошкент вилоятида фуқаро 1 минг АҚШ доллари ва 1,2 млн сўм олаётган вақтда, Фарғонада эса турфирма менежери 2 200 АҚШ доллари олаётган пайтда қўлга олинган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчиларини табриклади

Президент Ўзбекистон шахматчиларининг халқаро майдондаги ютуқлари ва мамлакатда шахматни ривожлантириш борасидаги ишларни қайд этди.

custom img

76 та сохта “права”: ЙҲХБ биносидаги схема очилди

Улар эски гувоҳномасини алмаштиришга келган фуқароларнинг маълумотларини сохталаштирган.

custom img

“Атиргул” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Маросимда уюшмага янги қабул қилинган 25 нафар аёл журналистга ҳам аъзолик гувоҳномалари топширилди.

custom img

63 ва 58 ёш: пенсия ёши ўзгарадими?

Ўзбекистонда пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш таклиф қилинмоқда.

custom img

Ўзбекистон дипломи Европага йўл очадими?

Ўзбекистонда олий таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш кўлами кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистон ва БМТ Туризм: 2027 йил халқаро очилиш маросими Тошкентда ўтказилади

Ўзбекистон ва БМТ барқарор туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кучайтиради.

custom img

Бухородаги нефть омборида ёнғин: 3 фуқаро жароҳатланди

Ёнғин оқибатида омбордаги битта ёқилғи резервуари ёниб, зарарланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"