Андижонда 900 хил дори воситалари йўқ қилинди
Маълум бўлишича, улар белгиланган талабларга жавоб бермайди ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланади.

Андижонда МИБ томонидан йирик миқдордаги дори воситалари белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Навбатдаги ижро ҳаракати давомида МИБ Андижон шаҳар бўлими томонидан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланган 900 хил турдаги дори воситалари тегишли масъул идора вакиллари иштирокида йўқ қилинди.
Таъкидлаш жоизки, бундай ижро ҳаракатларининг асосий мақсади – аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда муомаладан чиқарилиши лозим бўлган дори воситаларининг қайта истеъмолга тушишини олдини олишдан иборат.







