Ўзбекистон

Андижонда кредит қарзи сабаб МЧЖ биноси олиб қўйилди

Ижро жараёни давомида бошланғич баҳоси 2,5 миллиард сўм бўлган ишлаб чиқариш биноси хатланган.

Андижонда кредит қарзи сабаб МЧЖ биноси олиб қўйилди

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида тижорат банкларидан олинган кредитлар ўз вақтида тўланмаган ҳолларда, қарздорликни қоплаш учун гаровга қўйилган мулкка нисбатан мажбурий чоралар қўлланилади.

 

 Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси иш юритувида бўлган суд ҳужжатларига мувофиқ, қарздор масъулияти чекланган жамият ҳисобидан ундирувчи “Асакабанк” АЖ фойдасига жами 1,8 миллиард сўм миқдоридаги кредит қарзи ундирилиши белгиланган.

 

 Суд ҳужжатига асосан ундирувни гаровдаги жавобгарга тегишли бўлган дори воситаларини ишлаб чиқариш бино ва иншоотларига қаратиш белгиланган.

 

 Бюронинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, қарздорга суд ҳужжатида белгиланган мажбуриятларни ихтиёрий равишда бажариши учун имконият берилган бўлса-да, қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаган.

 

 Ижро жараёни давомида бошланғич баҳоси 2,5 миллиард сўм бўлган ишлаб чиқариш биноси хатланди.

 

 Ҳозирда хатланган мол-мулкларни электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

 

 Таъкидлаш жоизки, кредит маблағларидан фойдаланган ҳар бир қарздор ўз мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажариши лозим. Қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилмаган тақдирда, суд ҳужжати асосида мол-мулкни хатлаш, ундирувга қаратиш ва қонунда белгиланган бошқа мажбурий ижро чоралари қўлланилиши мумкин.

custom img

Бухородаги рейдда 211 та жаримаси бор машина топилди

Ҳайдовчининг 137 млн сўмлик маъмурий жаримаси бўлган.

custom img

“Маданий мероснинг миллати бўлмайди”: Агентлик Алишер Қодировнинг баёнотига жавоб берди

Маданий мерос агентлиги Бобур кўчасидаги объектнинг тарихий қийматини таъкидлаб, уни сақлаш масаласида қонун ва экспертизага таянилишини билдирди.

custom img

Андижонда 900 хил дори воситалари йўқ қилинди

Маълум бўлишича, улар белгиланган талабларга жавоб бермайди ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланади.

custom img

Фарғонада 3000 қути тамаки маҳсулоти йўқ қилинди

Ижро ҳаракати марказий чиқиндихона ҳудудида амалга оширилган.

custom img

Сирдарёда МИБ орқали хонадон эгасига олиб берилди

Жавобгар ноқонуний равишда эгаллаб олинган хонадондан белгиланган тартибда мажбурий кўчирилди.

custom img

Фарғонада МИБ орқали 204 млн солиқ қарзи ундирилди

Шу тариқа, давлат бюджетига тушиши лозим бўлган маблағлар ундирилиб, ижро ҳужжати амалда таъминланди.

custom img

“Бизга нима кераги бор?” — Алишер Қодиров эски бинолар ҳақида гапирди

“Миллий тикланиш” партияси раҳбари Тошкент марказидаги айрим эски биноларни сақлаш масаласида барча объектларга бир хил ёндашув бўлмаслиги кераклигини айтди.

custom img

Қорақалпоғистонда кредит қарзи сабаб МЧЖ биноси хатланди

Айни пайтда у даъвогар банк балансига ўтиб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"