Андижонда МИБ орқали она-бола ўз уйига киритилди
Ижро ҳаракатлари давомида даъвогар 2 нафар фарзандлари билан суд ҳужжатида белгиланган манзилга киритиб қўйилди.

Мажбурий ижро бюроси органлари нафақат қарздорликларни ундириш балки қарздорни кўчириш, ундирувчини уйга киритиш ва шу каби мулкий хусусиятга эга бўлмаган суд ҳужжатлари ижросини таъминлайди.
Кўпинча, номулкий тусдаги ижро ҳужжатларининг ижросини амалга оширишда фуқаролар томонидан қаршилик ҳолатлари ва тўсқинликларга дуч келинади ва албатта, ижро жараёнлари осон кечмайди. Бир қарашда вазифаси енгилдек кўринган ходимларнинг масъулияти анчайин залворли экани мана шундай ҳолатларда яққол кўринади.
Бугун, Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими ходимлари томонидан уйга киритиш билан боғлиқ ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди. Жавобгар огоҳлантирилган бўлса-да, ихтиёрий равишда ижро ҳужжати талабини бажармаган. Шу сабаб, ижро ҳаракатлари давомида даъвогар Г.Н. 2 нафар фарзандлари билан суд ҳужжатида белгиланган манзилга киритиб қўйилди.
Номулкий тусдаги ижро ҳужжатларини ижро этишда давлат ижрочисидан нафақат билим, тажриба ва қатъиятлилик ҳам талаб этилади. шундагина, тарафлар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган зиддиятлар, кўнгилсизликларнинг олди олиниб, ижро ҳужжатларининг ижроси тўлиқ ва сифатли таъминланишига эришилади.







