Ўзбекистон

“Бизга нима кераги бор?” — Алишер Қодиров эски бинолар ҳақида гапирди

“Миллий тикланиш” партияси раҳбари Тошкент марказидаги айрим эски биноларни сақлаш масаласида барча объектларга бир хил ёндашув бўлмаслиги кераклигини айтди.

“Бизга нима кераги бор?” — Алишер Қодиров эски бинолар ҳақида гапирди

 

“Миллий тикланиш” демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров Маданий мерос агентлиги фаолияти ва Тошкентдаги айрим эски биноларни маданий мерос сифатида сақлаш масаласига муносабат билдирди.

 

Қодировнинг таъкидлашича, маданий мерос объектларига нисбатан табақалаштирилган ёндашув қўлланиши, давлат маблағлари эса аввало миллий маданият ва тарихий аҳамиятга эга объектларни асрашга йўналтирилиши керак.

 

У Тошкент марказидаги айрим эски биноларни мисол қилиб, уларнинг жамият ва миллий маданият учун аҳамиятини қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтди.

 

“Бизга нима кераги бор унинг? Унинг бизга қанақа қадрияти бор маданий мерос сифатида?” — дея савол қўйди Қодиров.

 

Сиёсатчи айрим объектларнинг аҳамиятини Самарқанддаги Шоҳи Зинда каби тарихий ёдгорликлар билан таққослаб, барча маданий мерос объектларига бир хил ресурс ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслигини билдирди.

 

Қодиров Маданий мерос агентлигига ажратиладиган маблағлар, аввало, миллий маданиятни асраш ва муҳофаза қилишга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

custom img

Бухородаги рейдда 211 та жаримаси бор машина топилди

Ҳайдовчининг 137 млн сўмлик маъмурий жаримаси бўлган.

custom img

“Маданий мероснинг миллати бўлмайди”: Агентлик Алишер Қодировнинг баёнотига жавоб берди

Маданий мерос агентлиги Бобур кўчасидаги объектнинг тарихий қийматини таъкидлаб, уни сақлаш масаласида қонун ва экспертизага таянилишини билдирди.

custom img

Андижонда 900 хил дори воситалари йўқ қилинди

Маълум бўлишича, улар белгиланган талабларга жавоб бермайди ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланади.

custom img

Фарғонада 3000 қути тамаки маҳсулоти йўқ қилинди

Ижро ҳаракати марказий чиқиндихона ҳудудида амалга оширилган.

custom img

Сирдарёда МИБ орқали хонадон эгасига олиб берилди

Жавобгар ноқонуний равишда эгаллаб олинган хонадондан белгиланган тартибда мажбурий кўчирилди.

custom img

Фарғонада МИБ орқали 204 млн солиқ қарзи ундирилди

Шу тариқа, давлат бюджетига тушиши лозим бўлган маблағлар ундирилиб, ижро ҳужжати амалда таъминланди.

custom img

Андижонда кредит қарзи сабаб МЧЖ биноси олиб қўйилди

Ижро жараёни давомида бошланғич баҳоси 2,5 миллиард сўм бўлган ишлаб чиқариш биноси хатланган.

custom img

Қорақалпоғистонда кредит қарзи сабаб МЧЖ биноси хатланди

Айни пайтда у даъвогар банк балансига ўтиб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"