Ўзбекистон

Бухородаги рейдда 211 та жаримаси бор машина топилди

Ҳайдовчининг 137 млн сўмлик маъмурий жаримаси бўлган.

Бухородаги рейдда 211 та жаримаси бор машина топилди

Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда махсус рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

 

Тадбирлар давомида 2,6 млрд сўмлик 114 та ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар номидаги 98 та автотранспорт воситалари жарима майдончаларига жойлаштирилиб, 70 та 741 млн сўмлик ижро ҳужжатлар ижроси амалда таъминланди.

 

Маъмурий жарималарни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлар таҳлил қилиниб, маҳалла кесимида манзилли ишлар олиб борилмоқда.

 

Мисол учун, Ромитан туманида яшовчи фуқаро ўзига тегишли “TRACKER 2” автотранспорт воситасини йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинмасдан бошқариши оқибатида 211 та 137 млн сўмлик маъмурий жарима қўлланилган.

 

Қидирув тадбирлари давомида қидирувдаги автомашина топилиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳозирда, қарздорларга тегишли бўлган қидирувдаги автотранспорт воситаларини аниқлаш борасидаги рейд тадбирлари давом этмоқда.

custom img

“Маданий мероснинг миллати бўлмайди”: Агентлик Алишер Қодировнинг баёнотига жавоб берди

Маданий мерос агентлиги Бобур кўчасидаги объектнинг тарихий қийматини таъкидлаб, уни сақлаш масаласида қонун ва экспертизага таянилишини билдирди.

custom img

Андижонда 900 хил дори воситалари йўқ қилинди

Маълум бўлишича, улар белгиланган талабларга жавоб бермайди ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланади.

custom img

Фарғонада 3000 қути тамаки маҳсулоти йўқ қилинди

Ижро ҳаракати марказий чиқиндихона ҳудудида амалга оширилган.

custom img

Сирдарёда МИБ орқали хонадон эгасига олиб берилди

Жавобгар ноқонуний равишда эгаллаб олинган хонадондан белгиланган тартибда мажбурий кўчирилди.

custom img

Фарғонада МИБ орқали 204 млн солиқ қарзи ундирилди

Шу тариқа, давлат бюджетига тушиши лозим бўлган маблағлар ундирилиб, ижро ҳужжати амалда таъминланди.

custom img

Андижонда кредит қарзи сабаб МЧЖ биноси олиб қўйилди

Ижро жараёни давомида бошланғич баҳоси 2,5 миллиард сўм бўлган ишлаб чиқариш биноси хатланган.

custom img

“Бизга нима кераги бор?” — Алишер Қодиров эски бинолар ҳақида гапирди

“Миллий тикланиш” партияси раҳбари Тошкент марказидаги айрим эски биноларни сақлаш масаласида барча объектларга бир хил ёндашув бўлмаслиги кераклигини айтди.

custom img

Қорақалпоғистонда кредит қарзи сабаб МЧЖ биноси хатланди

Айни пайтда у даъвогар банк балансига ўтиб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"