Жаҳон

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди



АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операциялари 1 августгача мамлакатга 38 млрд долларга тушган. Уруш давом этадиган бўлса, харажатлар ойига яна 2–3 млрд долларга ошиши мумкин. Бу ҳақда Reuters АҚШ Конгрессининг Бюджет идораси (СBО) ҳисоботига таяниб хабар берди.



СBО ҳисоб-китобларига кўра, харажатларнинг асосий қисми ўқ-дорилар ва ҳаво мудофааси тизимлари учун тутувчи ракеталарни харид қилиш ҳамда ишлаб чиқаришга тўғри келган. АҚШ ўқ-дорилар захирасини тўлиқ тиклаш учун беш йилгача вақт талаб қилиниши мумкин.



Ҳисоботда, шунингдек, ҳарбий операциялар АҚШ иқтисодиётига таъсир кўрсатиши қайд этилган. СBО прогнозига кўра, уруш 2027 йилнинг дастлабки уч ойида инфляцияни 0,5 фоиз пунктга ошириши мумкин.



СBО маълумотларига кўра, ҳисоб-китоблар АҚШ Мудофаа вазирлигининг ҳамкорлигисиз тайёрланган. Reuters хабарида Пентагон СBО аудиторлари билан ҳисоботни тайёрлаш жараёнида ҳамкорлик қилмагани қайд этилган.



Шу билан бирга, СBО ҳисоб-китоблари 1 августгача бўлган харажатларни қамраб олади. Уруш давом этиши билан умумий харажатлар янада ошиши кутилмоқда.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"