Фарғонада 3000 қути тамаки маҳсулоти йўқ қилинди
Ижро ҳаракати марказий чиқиндихона ҳудудида амалга оширилган.

Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлими томонидан суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш доирасида истеъмолга яроқсиз деб топилган тамаки маҳсулотларини белгиланган тартибда йўқ қилиш ишлари амалга оширилди.
Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Данғара тумани судининг 2026 йил 18 августдаги ҳукми асосида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186¹-моддаси 1-қисми билан боғлиқ жиноят иши доирасида ашёвий далил сифатида олинган тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди.
Хусусан, 717 қути акциз маркасиз, 2 651 қути акциз маркали, жами 3 368 қути турли хил тамаки маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилиб, белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Мазкур ижро ҳаракати Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлими ходимлари, тегишли идоралар ва холислар иштирокида Данғара тумани марказий чиқиндихонаси ҳудудида амалга оширилди.







