Ўзбекистон

Лицензиясиз “Умра” хизматлари: Тошкент ва Фарғонада икки ҳолат аниқланди

Тошкент вилоятида фуқаро 1 минг АҚШ доллари ва 1,2 млн сўм олаётган вақтда, Фарғонада эса турфирма менежери 2 200 АҚШ доллари олаётган пайтда қўлга олинган.

Лицензиясиз “Умра” хизматлари: Тошкент ва Фарғонада икки ҳолат аниқланди



Тошкент ва Фарғона вилоятларида фуқароларни «Умра» зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан пул олган шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.



Биринчи ҳолат Тошкент вилоятининг Тошкент туманида аниқланган. 1984 йилда туғилган фуқаро тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда пойтахтда яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, танишлари орқали уни Саудия Арабистонига «Умра» зиёратига юборишни ваъда қилган.



Бунинг эвазига у 1 100 АҚШ доллари талаб қилган. Фуқаро берган 1 минг АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олаётган вақтда у ДХХ, ИЖҚКД ва ИИВ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.



Шунга ўхшаш ҳолат Фарғона вилоятининг Данғара туманида ҳам қайд этилган. ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида туристик фирма менежери Учкўприк туманида яшовчи икки нафар фуқарони «Умра» сафарига юбориш эвазига 2 200 АҚШ доллари олаётган вақтида ушланган.



Мазкур ҳолатлар юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

“Амир Темур хиёбони” метро бекатидаги нохуш ҳидга нима сабаб бўлди? Метрополитен изоҳ берди

“Тошкент метрополитени” шаҳар ҳокимлиги ва оқова сув тармоқлари бошқармасига мурожаат қилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчиларини табриклади

Президент Ўзбекистон шахматчиларининг халқаро майдондаги ютуқлари ва мамлакатда шахматни ривожлантириш борасидаги ишларни қайд этди.

custom img

76 та сохта “права”: ЙҲХБ биносидаги схема очилди

Улар эски гувоҳномасини алмаштиришга келган фуқароларнинг маълумотларини сохталаштирган.

custom img

“Атиргул” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Маросимда уюшмага янги қабул қилинган 25 нафар аёл журналистга ҳам аъзолик гувоҳномалари топширилди.

custom img

63 ва 58 ёш: пенсия ёши ўзгарадими?

Ўзбекистонда пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш таклиф қилинмоқда.

custom img

Ўзбекистон дипломи Европага йўл очадими?

Ўзбекистонда олий таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш кўлами кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистон ва БМТ Туризм: 2027 йил халқаро очилиш маросими Тошкентда ўтказилади

Ўзбекистон ва БМТ барқарор туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кучайтиради.

custom img

Бухородаги нефть омборида ёнғин: 3 фуқаро жароҳатланди

Ёнғин оқибатида омбордаги битта ёқилғи резервуари ёниб, зарарланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"