Наманганда кредит қарзи сабаб BYD хатланди
Айни пайтда қарздорликни қоплаш мақсадида белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси томонидан суд ва бошқа ваколатли органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, фуқаролар ва ташкилотларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, Бюронинг Наманган вилояти бошқармаси иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ж.А.дан ундирувчи — АТ «Алоқабанк» фойдасига 325 млн 610 минг сўм миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздорга ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариш зарурлиги тушунтирилиб, қарздорликни ундириш юзасидан қонунчиликда белгиланган.
Бироқ, ихтиёрий муддатда қарздорлик қопланганмаганлиги сабабли ижро ҳаракатларига киришилди. Тадбир давомида қарздорнинг кредит мажбуриятлари бўйича банкка гаров сифатида қўйилган қиймати 409 млн 700 минг сўмга баҳоланган BYD русумли автотранспорт воситаси аниқланди ва белгиланган тартибда хатланди.
Айни вақтда ижро ҳужжати талабларининг амалда таъминланиши, ундирувчи АТ «Алоқабанк»нинг қонуний талаблари бажарилиши ҳамда қарздорликни қоплаш мақсадида белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.







