Қорақалпоғистонда кредит қарзи сабаб МЧЖ биноси хатланди
Айни пайтда у даъвогар банк балансига ўтиб кетган.

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси иш юритувида бўлган, Нукус туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “N.B.” МЧЖдан АТБ “O‘ZBEKISTON SANOAT-QURILISH BANK” фойдасига 523 млн. сўм ундириш белгиланган.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган ва кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган, Хўжайли тумани, “Бағманлы” МФЙ ҳудудида жойлашган аҳолига хизмат кўрсатиш маркази тегишли тартибда хатлаб қўйилган.
Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, хатланган автомобиль электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.
Жорий йилнинг август ва сентябрь ойларида ўтказилган аукцион савдоларида сотувга чиқарилган кўчмас мулкга харидор топилмаган ва шу сабабли ушбу мулк қарздорлик эвазига АТБ “O‘ZBEKISTON SANOAT-QURILISH BANK” балансига ўтказиб берилган.







