Ўзбекистон

“Сабабини тушунтирмади, ҳужжат кўрсатмади”: Сирдарёдаги ИИБ ходимлари жазоланди

Фуқарони ўз уйидан сабабсиз олиб кетишга уринган ИИБнинг айрим ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

“Сабабини тушунтирмади, ҳужжат кўрсатмади”: Сирдарёдаги ИИБ ходимлари жазоланди

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсман) Сирдарё вилоятидан фуқаро Д. А. мурожаат қилиб, ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилигини билдирган. Бу ҳақда Омбудсман матбуот хизмати хабар берди.

 

Мурожаатда қайд этилишича, Ховос туманидаги хонадонлардан бирига профилактика инспектори бошчилигида ички ишлар органлари ходимлари келиб, мурожаатчининг турмуш ўртоғини олиб кетишга уринган. Фуқаронинг билдиришича, ходимлар бу ҳаракат сабабини тушунтирмаган ва тегишли ҳужжатларни кўрсатмаган.

 

Мурожаат Омбудсман назоратига олинган. Ҳолат Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганилиб, ИИБ ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига назорат хати юборилган.

 

Шундан сўнг Ховос тумани ИИБнинг айрим ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

 

Текширув якунига кўра, хизмат фаолиятида аниқланган камчиликлар сабаб 4 нафар ходимга «ҳайфсан» ва «танбеҳ» интизомий жазо чоралари қўлланилган.

 

Шунингдек, яна бир ходимнинг хатти-ҳаракатларига якуний баҳо бериш масаласи Интизомий кенгашга ҳавола этилган.

custom img

Янги лойиҳалар ва устувор вазифалар: Саида Мирзиёева жамоаси билан таҳлилий муҳокама ўтказди

Якунда аниқ вазифалар белгиланиб, давлат раҳбарига тақдим этиладиган таклифлар шакллантирилиши белгиланди.

custom img

Ҳамширадан оилавий шифокоргача: тиббиёт ходимларига ҳар ойлик устама тўланади

Устама миқдори мутахассиснинг таълим даражасига қараб 1, 2 ёки 4 бараварни ташкил этади.

custom img

Ёш тадқиқотчининг фожиали тақдири: 4-қаватдан тушиб, 10 кундан сўнг вафот этди

Тошкентда мактаб-интернати ўқувчиси ётоқхонанинг юқори қаватидан тушиб кетиб вафот этди.

custom img

Тунги “операция” омадсиз тугади: Сирдарёда 17 ёшли йигит ушланди

Болта билан банкоматни бузишга уринган ўсмир ташвиш сигнали туфайли қўлга тушди.

custom img

Ҳужжатсизлик ва молиявий қийинчилик: Новосибирскда 6 нафар ўзбекистонликка кўмак берилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги вакиллари Новосибирскдаги корхоналарда ишлаётган ватандошлар билан учрашди.

custom img

Лицензиясиз “Умра” хизматлари: Тошкент ва Фарғонада икки ҳолат аниқланди

Тошкент вилоятида фуқаро 1 минг АҚШ доллари ва 1,2 млн сўм олаётган вақтда, Фарғонада эса турфирма менежери 2 200 АҚШ доллари олаётган пайтда қўлга олинган.

custom img

“Амир Темур хиёбони” метро бекатидаги нохуш ҳидга нима сабаб бўлди? Метрополитен изоҳ берди

“Тошкент метрополитени” шаҳар ҳокимлиги ва оқова сув тармоқлари бошқармасига мурожаат қилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчиларини табриклади

Президент Ўзбекистон шахматчиларининг халқаро майдондаги ютуқлари ва мамлакатда шахматни ривожлантириш борасидаги ишларни қайд этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"