Ўзбекистон

Тунги “операция” омадсиз тугади: Сирдарёда 17 ёшли йигит ушланди

Болта билан банкоматни бузишга уринган ўсмир ташвиш сигнали туфайли қўлга тушди.

Тунги “операция” омадсиз тугади: Сирдарёда 17 ёшли йигит ушланди



Сирдарё вилояти Гулистон туманида тунги вақтда банкоматни бузиб, ундаги пулларни ўғирлашга уринган ўсмир Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.



Воқеа 12 сентябрь куни соат 03:16 ларда Гулистон туманидаги «Олтин водий» МФЙ, Комилий кўчасида содир бўлган.



Мазкур ҳудуддаги «Инкассация хизмати» МЧЖга қарашли банкоматдан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати мониторинг марказига ташвиш сигнали келиб тушган.



Воқеа жойига етиб борган ходимлар банкомат олдида юзини яширган, қўлида болта ва бошқа ашёлар билан унинг ташқи қисмини бузишга уринаётган шахсни аниқлаган.



Қўриқлаш хизмати ходимларини кўрган гумонланувчи воқеа жойидан қочишга уринган. Бироқ тезкор гуруҳ ходимлари томонидан у қўлга олинган.



Суриштирув давомида қўлга олинган шахс Гулистон туманида яшовчи, 2008 йилда туғилган Д. С. экани аниқланган. У белгиланган тартибда туман Ички ишлар бўлимига олиб борилган.



Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Ҳамширадан оилавий шифокоргача: тиббиёт ходимларига ҳар ойлик устама тўланади

Устама миқдори мутахассиснинг таълим даражасига қараб 1, 2 ёки 4 бараварни ташкил этади.

custom img

Ёш тадқиқотчининг фожиали тақдири: 4-қаватдан тушиб, 10 кундан сўнг вафот этди

Тошкентда мактаб-интернати ўқувчиси ётоқхонанинг юқори қаватидан тушиб кетиб вафот этди.

custom img

Ҳужжатсизлик ва молиявий қийинчилик: Новосибирскда 6 нафар ўзбекистонликка кўмак берилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги вакиллари Новосибирскдаги корхоналарда ишлаётган ватандошлар билан учрашди.

custom img

Лицензиясиз “Умра” хизматлари: Тошкент ва Фарғонада икки ҳолат аниқланди

Тошкент вилоятида фуқаро 1 минг АҚШ доллари ва 1,2 млн сўм олаётган вақтда, Фарғонада эса турфирма менежери 2 200 АҚШ доллари олаётган пайтда қўлга олинган.

custom img

“Амир Темур хиёбони” метро бекатидаги нохуш ҳидга нима сабаб бўлди? Метрополитен изоҳ берди

“Тошкент метрополитени” шаҳар ҳокимлиги ва оқова сув тармоқлари бошқармасига мурожаат қилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчиларини табриклади

Президент Ўзбекистон шахматчиларининг халқаро майдондаги ютуқлари ва мамлакатда шахматни ривожлантириш борасидаги ишларни қайд этди.

custom img

76 та сохта “права”: ЙҲХБ биносидаги схема очилди

Улар эски гувоҳномасини алмаштиришга келган фуқароларнинг маълумотларини сохталаштирган.

custom img

“Атиргул” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Маросимда уюшмага янги қабул қилинган 25 нафар аёл журналистга ҳам аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"