Жаҳон

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар


Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига ёш бўйича янги чекловлар жорий этилиши таклиф қилинмоқда. Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен 16 сентябрь куни Европарламентдаги нутқида “EU Kids Act” ташаббусини тақдим этиш режалаштирилганини маълум қилди.

 

Таклифга кўра:

  • 13 ёшгача бўлган болалар ижтимоий тармоқлардан фойдалана олмайди;

  • 15 ёшгача шахсий аккаунт очишга рухсат берилмайди;

  • 13–15 ёшдагилар ота-она ёки васий томонидан яратиладиган ва назорат қилинадиган чекланган функцияли «мини-аккаунт»лардан фойдаланиши мумкин;

  • бундай аккаунтларда фойдаланиш вақти кунига бир соатгача чекланиши кўзда тутилмоқда;

  • 15–18 ёшдагилар учун платформаларда болалар хавфсизлигини ҳисобга олувчи “safe design” талаблари жорий этилиши режалаштирилмоқда.


Фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, янги ёндашувда платформалардан вояга етмаганлар учун хизматлари хавфсизлигини ўзлари исботлаши талаб қилинади. Унинг фикрича, масала фақат болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришида эмас, балки платформаларнинг болалар ҳаётига қачон ва қандай кириб келишидадир.



Еврокомиссия раҳбари, шунингдек, болаларни қарамликка олиб келувчи функциялар, тобора экстремал контентга йўналтириш ва қизларнинг суратларидан сунъий интеллект ёрдамида жинсийлаштирилган сохта тасвирлар яратиш каби хавфлардан ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлади.



Еврокомиссия маълумотига кўра, “EU Kids Act” бўйича қонунчилик таклифи 17 сентябрь куни тақдим этилиши режалаштирилган. Шу сабабли ҳозирги босқичда юқоридаги қоидалар Европа Иттифоқида амалда кучга кирган тақиқ эмас, балки таклиф қилинаётган янги тартиб ҳисобланади.



Янги ташаббус Европа Иттифоқининг барча аъзо давлатлари учун ягона ёндашувни шакллантиришни кўзда тутади. Айрим Европа давлатлари эса вояга етмаганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига миллий даражада аллақачон турли чекловларни жорий қилган.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"