Ўзбекистон

“2 гектар ер олиб бераман”: Сурхондарёда Савдо-саноат палатаси мансабдори ушланди

У фуқарога аукцион орқали ер олиб бериш эвазига олган 5 млн сўмни қайтараётган вақтда қўлга олинган.

“2 гектар ер олиб бераман”: Сурхондарёда Савдо-саноат палатаси мансабдори ушланди

 

Сурхондарё вилоятида Савдо-саноат палатаси Қизириқ тумани бўлими бошлиғи ушланди.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

 

Унда Савдо-саноат палатаси Қизириқ тумани бўлими бошлиғи М.Ч. фуқаро О.Б.га деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун аукцион орқали 2 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилгани аниқланган.

 

М.Ч. ушбу ваъда эвазига фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани айтилаётган 5 млн сўмни О.Б.га қайтариб бераётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дарсдаги зўравонлик: 1-синф ўқувчиси калтакланган

Бунга ўқувчининг китобни ўқиб бера олмагани сабаб бўлгани аниқланган.

custom img

5700 доллар ортидан қотиллик: мижозни ўлдирган банк ходими 18 йилга қамалди

Фарғонада банк ходими автомобиль тўлови учун 5700 доллар олиб келган мижозини овлоқ жойга олиб бориб, қасддан ўлдирган.

custom img

Бойсун дўпписи ҳуқуқий ҳимояга олинди: унга географик кўрсаткич мақоми берилди

Бу унинг номи, анъанавий ишлаб чиқариш усуллари ва ҳудуд билан боғлиқ ўзига хос хусусиятларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш имконини беради.

custom img

“Халққа пул қандай сарфланаётгани ҳақида ҳисобот керак”: Алишер Қодиров Агентликка жавоб қайтарди

“Миллий тикланиш” партияси раиси Маданий мерос агентлигининг аввалги баёнотига жавоб бериб, Сармишсой, Шоҳизинда, Миздакхон ва бошқа объектлар бўйича саволларига жавоб берилмаганини айтди.

custom img

Россиядан 30, Қозоғистондан 2 нафар бола: Ватанга қайтариш ишлари давом этмоқда

Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган яна 7 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди.

custom img

Бутунжаҳон тозалик куни: Ўзбекистонда плоггинг акцияси ўтказилади

Акция 19 сентябрь куни барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

custom img

202 давлат, 2 мингдан ортиқ шахматчи: Самарқанд бугун шахмат оламини қарши олди

Ташкилотчилар Олимпиадани шахмат тарихидаги энг йирик мусобақа сифатида қайд этмоқда.

custom img

Вертолётлар орқали назорат: 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди

Тадбир давомида Андижон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида марихуана сақлаш ҳамда каннабис етиштириш билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"