Ўзбекистон

5700 доллар ортидан қотиллик: мижозни ўлдирган банк ходими 18 йилга қамалди

Фарғонада банк ходими автомобиль тўлови учун 5700 доллар олиб келган мижозини овлоқ жойга олиб бориб, қасддан ўлдирган.

5700 доллар ортидан қотиллик: мижозни ўлдирган банк ходими 18 йилга қамалди

 

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида мижозининг автомобиль тўлови учун олиб келган 5700 АҚШ долларини эгаллаш мақсадида уни ўлдирган банк ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

 

Маълум бўлишича, Қўқон шаҳридаги банклардан бирида ишлаган ходим мижознинг ёнида автомобиль учун 5700 доллар борлигини билиб, ушбу маблағни эгаллаш режасини тузган.

 

У мижознинг ишончига кириб, турли баҳоналар билан уни кўчага чиқишга кўндирган ва ўзининг Тrakcer русумли автомобилида овлоқ жойга олиб борган.

 

У ерда улар ўртасида атайлаб жанжал чиқарган. Мижоз қаршилик кўрсатганидан сўнг банк ходими ўзи билан олиб юрган пичоқ ёрдамида унга кўплаб жароҳатлар етказиб, қасддан ўлдирган.

 

Шундан сўнг жиноят изларини яшириш мақсадида марҳумнинг жасадини автомобилига солиб, банкка қайтган. Иш вақти тугагач эса жасадни Катта Фарғона каналига ташлаб юборган.

 

Марҳумни қидириш ишлари олти кун давом этган. Қидирув тадбирларига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари ҳам жалб этилган. Жараёнда маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам иштирок этган. Олти кунлик қидирувлардан сўнг марҳумнинг жасади каналдан топилган.

 

Марҳумнинг онаси ўғлининг автомобиль олиш учун уйидан хурсанд бўлиб чиқиб кетганини айтган.

 

Мазкур жиноят иши Қўқон шаҳар жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилган.

 

Судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» ва «и» бандлари билан айбли деб топилган.

 

Унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Шунингдек, суд ҳукмига кўра, марҳумнинг қонуний вакилига етказилган моддий ва маънавий зарар ундирилиши белгиланган.

custom img

Бойсун дўпписи ҳуқуқий ҳимояга олинди: унга географик кўрсаткич мақоми берилди

Бу унинг номи, анъанавий ишлаб чиқариш усуллари ва ҳудуд билан боғлиқ ўзига хос хусусиятларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш имконини беради.

custom img

“Халққа пул қандай сарфланаётгани ҳақида ҳисобот керак”: Алишер Қодиров Агентликка жавоб қайтарди

“Миллий тикланиш” партияси раиси Маданий мерос агентлигининг аввалги баёнотига жавоб бериб, Сармишсой, Шоҳизинда, Миздакхон ва бошқа объектлар бўйича саволларига жавоб берилмаганини айтди.

custom img

Россиядан 30, Қозоғистондан 2 нафар бола: Ватанга қайтариш ишлари давом этмоқда

Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган яна 7 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди.

custom img

Бутунжаҳон тозалик куни: Ўзбекистонда плоггинг акцияси ўтказилади

Акция 19 сентябрь куни барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

custom img

202 давлат, 2 мингдан ортиқ шахматчи: Самарқанд бугун шахмат оламини қарши олди

Ташкилотчилар Олимпиадани шахмат тарихидаги энг йирик мусобақа сифатида қайд этмоқда.

custom img

Вертолётлар орқали назорат: 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди

Тадбир давомида Андижон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида марихуана сақлаш ҳамда каннабис етиштириш билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди.

custom img

Тошкент автобусларида рекорд: бир кунда 1,5 млн йўловчи

Тошкентда 170 та автобус йўналиши мавжуд.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифи якунланди

Аэропортда Президент ва рафиқасини Корея Республикаси ички ишлар ва хавфсизлик вазири Юн Хо Чжун ҳамда бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"