Жаҳон

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош Ассамблеясидаги йиғилишларда шахсан иштирок эта олмайди.

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

 

АҚШ Давлат департаменти Фаластин маъмурияти расмийлари ва Фаластинни озод қилиш ташкилоти аъзоларига нисбатан виза чекловларини узайтирди. Қарор БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессияси арафасида эълон қилинган.


 
Чекловлар сабаб Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ҳам Нью-Йоркка бора олмайди. У ўтган йили ҳам АҚШ визасини ололмагани сабабли БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқини видеомурожаат орқали йўллаган эди.


 
АҚШ Давлат департаменти қарорни Фаластин маъмурияти ва Фаластинни озод қилиш ташкилотининг Вашингтон билан боғлиқ мажбуриятларини бажармагани ҳамда тинчлик истиқболларига путур етказаётган фаолияти билан изоҳлаган.


 
АҚШ томони Фаластин маъмуриятини Исроил-Фаластин можаросини халқаро судлар, жумладан, Халқаро жиноий суд ва Халқаро суд орқали халқаро майдонга олиб чиқишга уринишда, Фаластин давлатини тўғридан тўғри музокараларсиз халқаро миқёсда тан олдиришга интилишда айблаган. Давлат департаменти, шунингдек, Фаластин маъмуриятининг ҳужумларда судланган шахслар ва уларнинг оилаларига тўловлар амалга ошириши ҳақидаги позициясини ҳам келтирган.


 
Шу билан бирга, Фаластиннинг БМТдаги доимий кузатувчи миссияси ходимлари учун мавжуд виза имтиёзи сақлаб қолинади. Бу уларга БМТдаги фаолиятини давом эттириш имконини беради.


 
АҚШнинг мазкур қарори БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессияси бошланиши олдидан қабул қилинди. Сессия давомида Фаластин масаласи, жумладан, давлат сифатида халқаро тан олиниши ва Ғазо ҳудудидаги вазият муҳокама қилиниши кутилмоқда.

custom img

Тижорий гувоҳнома ва иммиграция иши: АҚШда икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Улардан бири аввал ҳам маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун судланган.

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"