Ўзбекистон

Россиядан 30, Қозоғистондан 2 нафар бола: Ватанга қайтариш ишлари давом этмоқда

Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган яна 7 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди.

Россиядан 30, Қозоғистондан 2 нафар бола: Ватанга қайтариш ишлари давом этмоқда



2026 йил 15 сентябрь куни Россия Федерациясидан ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаганларни Ватанга қайтариш бўйича хизмат сафарининг учинчи гуруҳи Ўзбекистонга етиб келди.



Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллик муассасалари кўмагида навбатдаги гуруҳ таркибида 7 нафар вояга етмаган бола Ватанга қайтарилди. Уларнинг 3 нафари жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган оналари томонидан Ўзбекистон вакилларига топширилган.



Вояга етмаганларни Ватанга қайтариш ишлари Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилди. Жараёнда Болалар омбудсмани ҳамда Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллик муассасалари кўмак кўрсатди.



Мазкур гуруҳнинг қайтиши билан Россияга амалга оширилган хизмат сафари якунланди. Сафар давомида жами 30 нафар вояга етмаган бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилган. Шунингдек, тегишли ишлар натижасида Қозоғистондан 2 нафар бола Ватанга олиб келинган.



Шу тариқа, амалга оширилган тадбирлар доирасида жами 32 нафар вояга етмаган боланинг Ўзбекистонга қайтарилиши таъминланган.



Ватанга қайтарилган болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни оилавий муҳитга қайтариш, зарур ҳолларда муқобил жойлаштириш шаклларига жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий, тиббий, психологик ва бошқа хизматларни кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.



Болаларнинг кейинги ҳолати ва оилага мослашуви яшаш манзили бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ижтимоий ҳамроҳлик асосида кузатиб борилади.



Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаганларни Ватанга қайтариш ишлари давом эттирилмоқда. Хусусан, Грузияда ота-она қарамоғисиз қолган 1 нафар болани Ўзбекистонга қайтариш мақсадида хизмат сафари амалга оширилиши кутилмоқда.



Шунингдек, Туркия билан вояга етмаганларни Ватанга қайтариш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

custom img

Бойсун дўпписи ҳуқуқий ҳимояга олинди: унга географик кўрсаткич мақоми берилди

Бу унинг номи, анъанавий ишлаб чиқариш усуллари ва ҳудуд билан боғлиқ ўзига хос хусусиятларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш имконини беради.

custom img

“Халққа пул қандай сарфланаётгани ҳақида ҳисобот керак”: Алишер Қодиров Агентликка жавоб қайтарди

“Миллий тикланиш” партияси раиси Маданий мерос агентлигининг аввалги баёнотига жавоб бериб, Сармишсой, Шоҳизинда, Миздакхон ва бошқа объектлар бўйича саволларига жавоб берилмаганини айтди.

custom img

Бутунжаҳон тозалик куни: Ўзбекистонда плоггинг акцияси ўтказилади

Акция 19 сентябрь куни барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

custom img

202 давлат, 2 мингдан ортиқ шахматчи: Самарқанд бугун шахмат оламини қарши олди

Ташкилотчилар Олимпиадани шахмат тарихидаги энг йирик мусобақа сифатида қайд этмоқда.

custom img

Вертолётлар орқали назорат: 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди

Тадбир давомида Андижон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида марихуана сақлаш ҳамда каннабис етиштириш билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди.

custom img

Тошкент автобусларида рекорд: бир кунда 1,5 млн йўловчи

Тошкентда 170 та автобус йўналиши мавжуд.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифи якунланди

Аэропортда Президент ва рафиқасини Корея Республикаси ички ишлар ва хавфсизлик вазири Юн Хо Чжун ҳамда бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Бухородаги рейдда 211 та жаримаси бор машина топилди

Ҳайдовчининг 137 млн сўмлик маъмурий жаримаси бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"