Ўзбекистон

Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак — Саида Мирзиёева

Шайхонтоҳур туманида барпо этилиши режалаштирилган янги истироҳат боғи ҳудудида кўл, кўкаламзор майдонлар ва дам олиш учун зарур шароитлар яратилади.

Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак — Саида Мирзиёева

 

Тошкент шаҳрида яшил ҳудудларни кўпайтириш ва аҳоли учун қулай жамоат маконларини яратиш масалаларига эътибор қаратилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Шайхонтоҳур туманида барпо этилиши режалаштирилган янги истироҳат боғи ҳудудини кўздан кечирди.

 

Таъкидланишича, пойтахтнинг иссиқ иқлими шароитида дарахтлар, сув ҳавзалари ва соя-салқин жойларнинг кўпайтирилиши аҳолининг турмуш сифатига бевосита таъсир қилади.

 

Янги истироҳат боғи ҳудудида кўл ва кўкаламзор майдонлар ташкил этилиши режалаштирилган. Шунингдек, бу ерда оилавий дам олиш, болалар билан сайр қилиш ва спорт билан шуғулланиш учун зарур шароитлар яратилади.

 

Саида Мирзиёева бундай масканларни Тошкентнинг барча туманларида ташкил этиш лозимлигини таъкидлади.

 

Шунингдек, мавжуд яшил ҳудудларни асраб-авайлаш, истироҳат боғларини кўпайтириш ва янги экологик тоза мавзеларни барпо этиш зарурлиги қайд этилди.

 

Тошкентни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири шаҳар муҳитини янада яшил ва қулай қилишдир. Бу борадаги бошланган ишларни изчил давом эттириш мақсад қилинган.

custom img

Дарсдаги зўравонлик: 1-синф ўқувчиси калтакланган

Бунга ўқувчининг китобни ўқиб бера олмагани сабаб бўлгани аниқланган.

custom img

“2 гектар ер олиб бераман”: Сурхондарёда Савдо-саноат палатаси мансабдори ушланди

У фуқарога аукцион орқали ер олиб бериш эвазига олган 5 млн сўмни қайтараётган вақтда қўлга олинган.

custom img

5700 доллар ортидан қотиллик: мижозни ўлдирган банк ходими 18 йилга қамалди

Фарғонада банк ходими автомобиль тўлови учун 5700 доллар олиб келган мижозини овлоқ жойга олиб бориб, қасддан ўлдирган.

custom img

Бойсун дўпписи ҳуқуқий ҳимояга олинди: унга географик кўрсаткич мақоми берилди

Бу унинг номи, анъанавий ишлаб чиқариш усуллари ва ҳудуд билан боғлиқ ўзига хос хусусиятларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш имконини беради.

custom img

“Халққа пул қандай сарфланаётгани ҳақида ҳисобот керак”: Алишер Қодиров Агентликка жавоб қайтарди

“Миллий тикланиш” партияси раиси Маданий мерос агентлигининг аввалги баёнотига жавоб бериб, Сармишсой, Шоҳизинда, Миздакхон ва бошқа объектлар бўйича саволларига жавоб берилмаганини айтди.

custom img

Россиядан 30, Қозоғистондан 2 нафар бола: Ватанга қайтариш ишлари давом этмоқда

Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган яна 7 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди.

custom img

Бутунжаҳон тозалик куни: Ўзбекистонда плоггинг акцияси ўтказилади

Акция 19 сентябрь куни барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

custom img

202 давлат, 2 мингдан ортиқ шахматчи: Самарқанд бугун шахмат оламини қарши олди

Ташкилотчилар Олимпиадани шахмат тарихидаги энг йирик мусобақа сифатида қайд этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"