Ўзбекистон

“Туркий дунё маданиятига қўшган ҳиссаси учун”: Озодбек Назарбеков халқаро мукофотга лойиқ кўрилди

Тақдирлаш маросими 26 сентябрь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади.

“Туркий дунё маданиятига қўшган ҳиссаси учун”: Озодбек Назарбеков халқаро мукофотга лойиқ кўрилди



Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Туркиянинг “Tiyatro Gazetesi” нашри томонидан ташкил этиладиган Халқаро Ўрта ер денгизи театр мукофотининг “Туркий дунё маданиятига қўшган ҳиссаси учун” номинациясида халқаро мукофотга лойиқ кўрилди.



Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, “Tiyatro Gazetesi” ўтган йилдан бошлаб Анталия шаҳрининг маданият ва санъат соҳасидаги нуфузини ошириш ҳамда театр санъати фидойиларининг фаолиятини халқаро миқёсда эътироф этиш мақсадида Халқаро Ўрта ер денгизи театр мукофотларини топшириш маросимини йўлга қўйган.



Тадбир доирасида Ўрта ер денгизи минтақаси ҳамда хорижий давлатлардан танлаб олинган номзодларга турли номинациялар бўйича мукофотлар топширилади.



Ташкилий қўмита қарорига кўра, бу йил Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам “Туркий дунё маданиятига қўшган ҳиссаси учун” номинацияси бўйича мукофот билан тақдирланади. Бу ҳақдаги хабар “Tiyatro Gazetesi”нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинган.



Ташкилотчилар сўнгги йилларда Ўзбекистонда театр санъатига қаратилаётган эътибор ва соҳани қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни алоҳида қайд этган. Хусусан, хорижий режиссёрларнинг Ўзбекистонга таклиф этилиши ҳамда мамлакатнинг халқаро театр фестивалларидаги фаол иштироки эътироф этилган.



Шунингдек, ижодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва театр санъатини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор соҳанинг оммалашувида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланган.

custom img

Янги Тошкентнинг эртанги куни ўзимизга боғлиқ — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёнлари билан танишиб, тадбиркорларни ҳудудга сармоя киритиш, қурилиш ва бизнес лойиҳаларини йўлга қўйишга чақирди.

custom img

Маккага дрон ҳужуми: Ўзбекистон ТИВ ҳужумга уринишни кескин қоралади

Вазирлик Саудия Арабистони билан бирдамлигини билдириб, барча томонларни вазминликка ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга чақирди.

custom img

Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак — Саида Мирзиёева

Шайхонтоҳур туманида барпо этилиши режалаштирилган янги истироҳат боғи ҳудудида кўл, кўкаламзор майдонлар ва дам олиш учун зарур шароитлар яратилади.

custom img

Дарсдаги зўравонлик: 1-синф ўқувчиси калтакланган

Бунга ўқувчининг китобни ўқиб бера олмагани сабаб бўлгани аниқланган.

custom img

“2 гектар ер олиб бераман”: Сурхондарёда Савдо-саноат палатаси мансабдори ушланди

У фуқарога аукцион орқали ер олиб бериш эвазига олган 5 млн сўмни қайтараётган вақтда қўлга олинган.

custom img

5700 доллар ортидан қотиллик: мижозни ўлдирган банк ходими 18 йилга қамалди

Фарғонада банк ходими автомобиль тўлови учун 5700 доллар олиб келган мижозини овлоқ жойга олиб бориб, қасддан ўлдирган.

custom img

Бойсун дўпписи ҳуқуқий ҳимояга олинди: унга географик кўрсаткич мақоми берилди

Бу унинг номи, анъанавий ишлаб чиқариш усуллари ва ҳудуд билан боғлиқ ўзига хос хусусиятларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш имконини беради.

custom img

“Халққа пул қандай сарфланаётгани ҳақида ҳисобот керак”: Алишер Қодиров Агентликка жавоб қайтарди

“Миллий тикланиш” партияси раиси Маданий мерос агентлигининг аввалги баёнотига жавоб бериб, Сармишсой, Шоҳизинда, Миздакхон ва бошқа объектлар бўйича саволларига жавоб берилмаганини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"