Ўзбекистон

3472 сўмгача: Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова сув тарифлари оширилади

Янги тарифлар 3 октябрдан кучга киради.

3472 сўмгача: Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова сув тарифлари оширилади



Тошкент вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланди. Улар 2026 йил 3 октябрдан кучга киради.



Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг 16 сентябрдаги қарорига кўра, «Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ хизматлари учун 1 куб метр ичимлик сувининг ҚҚСсиз тарифи аҳоли учун 3100 сўм, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 16 минг сўм этиб белгиланган.



ҚҚС билан ҳисоблаганда янги тарифлар қуйидагича бўлади:

аҳоли учун ичимлик суви — 3472 сўм;

бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун — 17 920 сўм.



Оқова сув хизматининг ҚҚСсиз тарифи эса:

аҳоли учун — 1680 сўм;

бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун — 4480 сўм этиб белгиланган.



Аввалги тарифларда аҳоли учун 1 куб метр ичимлик суви 2600 сўм, оқова сув хизмати эса 1300 сўм эди. Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун мазкур тарифлар мос равишда 15 минг ва 3000 сўмни ташкил этган.



Таъкидланишича, тарифларни қайта кўриб чиқишда сув таъминоти тизимини таъмирлаш ва модернизация қилиш, электр энергияси, иш ҳақи, солиқлар ҳамда хорижий кредитлар бўйича харажатлар инобатга олинган.



Вилоятда марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини келгуси беш йилда 82 фоиздан 95 фоизга, канализация қамровини эса 23 фоиздан 45 фоизга етказиш режалаштирилган. Бунинг учун янги сув ва канализация тармоқлари ҳамда тегишли иншоотларни барпо этиш кўзда тутилган.



Шунингдек, ҳисоблагичлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда совуқ сув хизмати учун тўловларга 1,5 баравар оширувчи коэффициент қўлланади.



Истеъмолчилар 3 октябргача икки ойлик тўловни олдиндан эски тарифлар бўйича амалга оширишлари мумкин.

custom img

Истанбул–Тошкент рейси 3 соатдан ортиқ кечикди: Рақобат қўмитаси ўрганиш бошлади

Йўловчиларга зарур ахборот ва хизматлар кўрсатилгани ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилгани текширилмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга икки кунлик ташриф билан боради

Ташриф давомида ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилади.

custom img

Қарздорлик эвазига пора: Оҳангаронда МЧЖ раҳбари ушланди

Бош пудратчи асфальтлаштириш объектини ёрдамчи пудратчига бириктириб бериш ҳамда 1,2 млрд сўмлик қолган тўловни амалга ошириш эвазига 83,5 минг доллар талаб қилинган.

custom img

Чиқиндидан электр: Жиззахда кунига 1 000 тонна чиқинди қайта ишланади

Жиззах ва Сирдарё вилоятларида чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилади.

custom img

Актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди

Актриса 34 йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида фаолият юритган.

custom img

Янги Тошкент аэропорти қурилиши муносабати билан  7 та қабристон кўчирилади

Уларнинг 2 таси Қуйи Чирчиқ, 5 таси Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган.

custom img

Давоматни сунъий интеллект назорат қилади: Тошкентдаги 26 та мактабда янги тизим синовдан ўтказилмоқда

Тизим смарт камералар ва Face ID технологияси орқали ўқувчиларнинг дарсдаги иштирокини автоматик қайд этади.

custom img

Уй-жой ва мерос: етим болалар ҳуқуқи қандай ҳимоя қилинади?

Янги қонун билан васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчиликка муҳим ўзгартишлар киритилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"