Ўзбекистон

Ҳайдовчилар маоши бўйича эътирозлар: “Тошшаҳартрансхизмат” махсус ишчи гуруҳ тузди

Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиларининг маоши кечикаётгани ва тўловлардаги ноаниқликлар юзасидан эътирозлари акс этган видеолар тарқалди.

Ҳайдовчилар маоши бўйича эътирозлар: “Тошшаҳартрансхизмат” махсус ишчи гуруҳ тузди



Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиларининг ойлик маоши кечикаётгани ва тўловлардаги ноаниқликлар юзасидан эътирозлари акс этган видеолар тарқалди. «Тошшаҳартрансхизмат» ҳолат юзасидан изоҳ бериб, мурожаатларни ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилганини маълум қилди.



Жамият маълумотига кўра, «Тошшаҳартрансхизмат» таркибидаги саккизта автобус саройида фаолият юритувчи ҳайдовчиларнинг маоши ишланган ой якунланганидан сўнг ҳисобланади.



Бунда кейинги ойнинг 1-санасидан 10-санасигача ҳайдовчининг бир ой давомида ишлаган соатлари, бажарган қатновлари сони ва мунтазамлиги текширилади. Шунингдек, унинг йўналишда ҳаракатланган вақтида содир этган қоидабузарликлари ҳам ўрганилади.



Барча маълумотлар йиғилгач, кейинги ойнинг 10-санасидан ҳайдовчининг маоши бўйича аниқ ҳисоб-китоб чиқарилади. Шундан сўнг белгиланган маош тўланади.



«Тошшаҳартрансхизмат» август ойи учун ҳисобланган маошлар барча ҳайдовчиларга 15 cентябрдан бошлаб тўлана бошланганини билдирган.



Видеомурожаатларда билдирилган эътирозларни текшириш учун жамият масъул ходимларидан иборат махсус ишчи гуруҳ ҳам тузилган. Ҳайдовчиларнинг мурожаатлари бирма-бир ўрганилиб, камчиликлар аниқланган тақдирда масъулларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилиши айтилган.

Текширув якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади.

custom img

Кимларга контракт учун чегирма берилади? Педагоглар фарзандлари учун янги тартиб

Педагогларнинг давлат ОТМларига ўқишга кирган ва таҳсил олаётган фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади.

custom img

BMW’даги фожиа: ЙПХ инспекторини уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ўқувчи қамалди

Инспекторнинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган ўсмирга суд ҳукми ўқилди.

custom img

Оролбўйида паррандачилик: Кегейли паррандачиликни ривожлантирмоқда

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи давомида “Кегейли барака наслли парранда” корхонаси фаолияти билан танишди. 7,8 млн долларлик лойиҳада 130 минг товуқ парвариш қилинмоқда.

custom img

Шўр ерда боғдорчилик: Қорақалпоғистонда интенсив боғлар майдони 10 минг гектарга етказилади

Шавкат Мирзиёев Кегейли туманидаги “ADM Agro” корхонасининг 330 гектарлик саноатлашган интенсив боғида йўлга қўйилган аграр тажриба билан танишди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Каллибек Камалов хотирасини ёд этди

Каллибек Камалов кўп йиллар Қорақалпоғистонда раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳисса қўшган.

custom img

Пенсияни кўпайтириб бериш ваъдаси: Урганчда ҳоким ёрдамчиси ушланди

У фуқаронинг турмуш ўртоғи пенсиясини ошириб беришни ваъда қилиб, ундан 15 млн сўм олган.

custom img

3472 сўмгача: Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова сув тарифлари оширилади

Янги тарифлар 3 октябрдан кучга киради.

custom img

Истанбул–Тошкент рейси 3 соатдан ортиқ кечикди: Рақобат қўмитаси ўрганиш бошлади

Йўловчиларга зарур ахборот ва хизматлар кўрсатилгани ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилгани текширилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"