Ўзбекистон

Қарздорлик эвазига пора: Оҳангаронда МЧЖ раҳбари ушланди

Бош пудратчи асфальтлаштириш объектини ёрдамчи пудратчига бириктириб бериш ҳамда 1,2 млрд сўмлик қолган тўловни амалга ошириш эвазига 83,5 минг доллар талаб қилинган.

Қарздорлик эвазига пора: Оҳангаронда МЧЖ раҳбари ушланди

 

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида фаолияти йўлга қўйилаётган паррандачилик фабрикаси қурилиши билан боғлиқ ноқонуний ҳолат аниқланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, мазкур объектнинг бош пудратчиси ҳисобланган МЧЖ раҳбари ички йўлларни асфальтлаш ишларини бажариш учун бошқа бир МЧЖни ёрдамчи пудратчи сифатида жалб қилган. Томонлар жорий йилнинг апрель ойида ушбу ишлар бўйича 3,7 млрд сўмлик шартнома тузган.

 

Шартномага мувофиқ ишлар бажарилган ва бош пудратчи келишилган маблағнинг 2,5 млрд сўмини ёрдамчи пудратчининг ҳисоб рақамига ўтказган. Бироқ қолган 1,2 млрд сўмни тўлашни пайсалга солиб келган.

 

Шундан сўнг, бош пудратчи ёрдамчи пудратчига асфальтлаштириш объектини бириктириб бергани ҳамда қолган 1,2 млрд сўмни тўлаб бериши эвазига унинг таъсисчисидан 83,5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда МЧЖ раҳбари талаб қилинган пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Истанбул–Тошкент рейси 3 соатдан ортиқ кечикди: Рақобат қўмитаси ўрганиш бошлади

Йўловчиларга зарур ахборот ва хизматлар кўрсатилгани ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилгани текширилмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга икки кунлик ташриф билан боради

Ташриф давомида ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилади.

custom img

Чиқиндидан электр: Жиззахда кунига 1 000 тонна чиқинди қайта ишланади

Жиззах ва Сирдарё вилоятларида чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилади.

custom img

Актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди

Актриса 34 йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида фаолият юритган.

custom img

Янги Тошкент аэропорти қурилиши муносабати билан  7 та қабристон кўчирилади

Уларнинг 2 таси Қуйи Чирчиқ, 5 таси Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган.

custom img

Давоматни сунъий интеллект назорат қилади: Тошкентдаги 26 та мактабда янги тизим синовдан ўтказилмоқда

Тизим смарт камералар ва Face ID технологияси орқали ўқувчиларнинг дарсдаги иштирокини автоматик қайд этади.

custom img

Уй-жой ва мерос: етим болалар ҳуқуқи қандай ҳимоя қилинади?

Янги қонун билан васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчиликка муҳим ўзгартишлар киритилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева “Ўзбекфилм” киностудиясини ривожлантириш бўйича режаларини маълум қилди

Саида Мирзиёева Абу Али ибн Синонинг болалиги ҳақидаги тарихий фильм суратга олинаётган майдонда ҳам бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"