Ўзбекистон

Чиқиндидан электр: Жиззахда кунига 1 000 тонна чиқинди қайта ишланади

Жиззах ва Сирдарё вилоятларида чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилади.

Чиқиндидан электр: Жиззахда кунига 1 000 тонна чиқинди қайта ишланади



Жиззах ва Сирдарё вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни термик усулда қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.



Президентнинг 17 сентябрдаги қарорига кўра, Жиззах вилоятидаги лойиҳа учун 2026–2028 йилларда 130 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинади.



Лойиҳа Хитойнинг China Civil Engineering Construction Corporation (CCECC) ва Cevia Enviro Inc. (Henan Investment Group) компаниялари консорциуми томонидан амалга оширилади. Инвестор ва Ўзбекистон ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида 14 сентябрь куни инвестиция шартномаси имзоланган.



Қарорга мувофиқ, Жиззах вилоятида кунига 1 000 тонна қаттиқ маиший чиқиндини термик усулда қайта ишлаш ҳамда бунинг натижасида йилига 110 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга ускуналар ишга туширилади.



Лойиҳа учун Жиззах вилояти ҳокимлигига Шароф Рашидов туманидаги “Ғозғонтепа” МФЙ ҳудудидан 10,8 гектар ер ажратилади.


Ишлаб чиқариладиган электр энергиясини “Ўзэнергосотиш” АЖ 30 йил давомида кафолатланган тарзда сотиб олиши белгиланган. Шу билан бирга, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги лойиҳа компаниясини мазкур муддат давомида белгиланган ҳажмдаги қаттиқ маиший чиқиндилар билан таъминлаб боради.



Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш учун 8 млн доллар миқдорида банк кафолати тақдим этади.



Шунингдек, чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлашга ихтисослашган саноат зонаси ташкил этилиши, лойиҳа учун зарур электр ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилиши кўзда тутилган.



Қарорда лойиҳа доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун виза ҳамда яшаш масалаларида айрим енгилликлар ҳам белгиланган.



Бундан ташқари, лойиҳа ҳужжатлари экологик экспертизадан ўтказилиши, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган талабларга қатъий риоя этилиши шарт.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга икки кунлик ташриф билан боради

Ташриф давомида ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилади.

custom img

Қарздорлик эвазига пора: Оҳангаронда МЧЖ раҳбари ушланди

Бош пудратчи асфальтлаштириш объектини ёрдамчи пудратчига бириктириб бериш ҳамда 1,2 млрд сўмлик қолган тўловни амалга ошириш эвазига 83,5 минг доллар талаб қилинган.

custom img

Актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди

Актриса 34 йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида фаолият юритган.

custom img

Янги Тошкент аэропорти қурилиши муносабати билан  7 та қабристон кўчирилади

Уларнинг 2 таси Қуйи Чирчиқ, 5 таси Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган.

custom img

Давоматни сунъий интеллект назорат қилади: Тошкентдаги 26 та мактабда янги тизим синовдан ўтказилмоқда

Тизим смарт камералар ва Face ID технологияси орқали ўқувчиларнинг дарсдаги иштирокини автоматик қайд этади.

custom img

Уй-жой ва мерос: етим болалар ҳуқуқи қандай ҳимоя қилинади?

Янги қонун билан васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчиликка муҳим ўзгартишлар киритилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева “Ўзбекфилм” киностудиясини ривожлантириш бўйича режаларини маълум қилди

Саида Мирзиёева Абу Али ибн Синонинг болалиги ҳақидаги тарихий фильм суратга олинаётган майдонда ҳам бўлди.

custom img

Тошкентда МИБ орқали болалар онасига қайтарилди

Шу тариқа суд ҳужжатида белгиланган талаблар амалда бажарилиб, ижро иши якунланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"