Ўзбекистон

Истанбул–Тошкент рейси 3 соатдан ортиқ кечикди: Рақобат қўмитаси ўрганиш бошлади

Йўловчиларга зарур ахборот ва хизматлар кўрсатилгани ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилгани текширилмоқда.

Истанбул–Тошкент рейси 3 соатдан ортиқ кечикди: Рақобат қўмитаси ўрганиш бошлади



Ижтимоий тармоқларда “Centrum Air” авиакомпаниясининг Истанбул–Тошкент йўналишидаги С6302 рейси 3 соатдан ортиқ кечиккани ва бу ҳолат йўловчилар эътирозига сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.



Мазкур ҳолат Рақобат қўмитаси томонидан назоратга олиниб, ўрганилмоқда.



Ўрганиш давомида, хусусан, рейс кечикиши вақтида йўловчиларга зарур ахборот берилгани, тегишли хизматлар кўрсатилгани ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқлари таъминланганига эътибор қаратилмоқда.



Қўмита ўрганиш якунлари бўйича қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, ўз ваколатлари доирасида тегишли таъсир чораларини кўришини маълум қилди.



Фуқаролар авиаташув хизматлари кўрсатишда истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилмаслиги билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитасининг 1159 ягона ишонч телефони орқали мурожаат қилишлари мумкин.



Қўмита маълумотига кўра, бугунги кунгача “Centrum Air” ва бошқа авиакомпаниялар хизматларидан норозилик юзасидан 270 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.



Шунингдек, амалдаги қоидаларга авиакомпания айби билан парвоз белгиланган жадвалдан кечиктирилган ёки йўловчи манзилига кеч етказилган ҳолатларда пул компенсацияси миқдори ва уни тўлаш тартибини белгилаш бўйича Транспорт вазирлигига бир неча кўрсатмалар берилган.



Ҳозирда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда.



“Centrum Air” рейси бўйича ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши маълум қилинди.

custom img

3472 сўмгача: Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова сув тарифлари оширилади

Янги тарифлар 3 октябрдан кучга киради.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга икки кунлик ташриф билан боради

Ташриф давомида ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилади.

custom img

Қарздорлик эвазига пора: Оҳангаронда МЧЖ раҳбари ушланди

Бош пудратчи асфальтлаштириш объектини ёрдамчи пудратчига бириктириб бериш ҳамда 1,2 млрд сўмлик қолган тўловни амалга ошириш эвазига 83,5 минг доллар талаб қилинган.

custom img

Чиқиндидан электр: Жиззахда кунига 1 000 тонна чиқинди қайта ишланади

Жиззах ва Сирдарё вилоятларида чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилади.

custom img

Актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди

Актриса 34 йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида фаолият юритган.

custom img

Янги Тошкент аэропорти қурилиши муносабати билан  7 та қабристон кўчирилади

Уларнинг 2 таси Қуйи Чирчиқ, 5 таси Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган.

custom img

Давоматни сунъий интеллект назорат қилади: Тошкентдаги 26 та мактабда янги тизим синовдан ўтказилмоқда

Тизим смарт камералар ва Face ID технологияси орқали ўқувчиларнинг дарсдаги иштирокини автоматик қайд этади.

custom img

Уй-жой ва мерос: етим болалар ҳуқуқи қандай ҳимоя қилинади?

Янги қонун билан васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчиликка муҳим ўзгартишлар киритилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"