Ўзбекистон

Пенсияни кўпайтириб бериш ваъдаси: Урганчда ҳоким ёрдамчиси ушланди

У фуқаронинг турмуш ўртоғи пенсиясини ошириб беришни ваъда қилиб, ундан 15 млн сўм олган.

Пенсияни кўпайтириб бериш ваъдаси: Урганчда ҳоким ёрдамчиси ушланди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

 

Унда Урганч шаҳрининг «Жамбал» маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Б. Х. фуқаро Ш. Ю. нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали унинг турмуш ўртоғи З. К. нинг ёшга доир пенсия миқдорини ошириб беришини ваъда қилгани аниқланган.

 

Бунинг эвазига Б. Х. Ш. Ю. дан 15 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олгани айтилмоқда. Шундан 14,9 млн сўмини қайтариб бераётган вақтида у тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Шўр ерда боғдорчилик: Қорақалпоғистонда интенсив боғлар майдони 10 минг гектарга етказилади

Шавкат Мирзиёев Кегейли туманидаги “ADM Agro” корхонасининг 330 гектарлик саноатлашган интенсив боғида йўлга қўйилган аграр тажриба билан танишди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Каллибек Камалов хотирасини ёд этди

Каллибек Камалов кўп йиллар Қорақалпоғистонда раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳисса қўшган.

custom img

3472 сўмгача: Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова сув тарифлари оширилади

Янги тарифлар 3 октябрдан кучга киради.

custom img

Истанбул–Тошкент рейси 3 соатдан ортиқ кечикди: Рақобат қўмитаси ўрганиш бошлади

Йўловчиларга зарур ахборот ва хизматлар кўрсатилгани ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилгани текширилмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга икки кунлик ташриф билан боради

Ташриф давомида ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилади.

custom img

Қарздорлик эвазига пора: Оҳангаронда МЧЖ раҳбари ушланди

Бош пудратчи асфальтлаштириш объектини ёрдамчи пудратчига бириктириб бериш ҳамда 1,2 млрд сўмлик қолган тўловни амалга ошириш эвазига 83,5 минг доллар талаб қилинган.

custom img

Чиқиндидан электр: Жиззахда кунига 1 000 тонна чиқинди қайта ишланади

Жиззах ва Сирдарё вилоятларида чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилади.

custom img

Актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди

Актриса 34 йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида фаолият юритган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"