Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга икки кунлик ташриф билан боради
Ташриф давомида ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилади.

Икки кунлик ташриф давомида давлат раҳбари ҳудуддаги саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, транспорт, туризм ва спорт соҳаларидаги лойиҳалар билан танишади.
Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллаларни ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилади.
Ташриф доирасида бир қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда янги объектлар қурилишига старт бериш режалаштирилган.
Шунингдек, Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилади.








