Жаҳон

12 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва 3 киши ҳалок бўлди: Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи қамалди

Ўзбекистон фуқароси ҳайдовчилик гувоҳномасисиз, тормоз тизими носоз ва меъёридан ортиқ юкланган Shacman самосвалини бошқариб, ЙТҲга сабаб бўлган.

12 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва 3 киши ҳалок бўлди: Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи қамалди


Россиянинг Уфа шаҳрида 12 та транспорт воситаси иштирокидаги йирик йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган Ўзбекистон фуқаросига ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда Бошқирдистон прокуратурасига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.



Аниқланишича, 28 ёшли эркак 2025 йил октябрь ойида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз Shacman самосвалини бошқарган. Юк машинасининг тормоз тизими носоз бўлган. Шунингдек, транспорт воситаси меъёридан ортиқ юкланган. Ҳайдовчи эса автомобилнинг техник ҳолати ва йўл шароитларини ҳисобга олмаган ҳамда белгиланган тезликдан ошган.



Натижада у юк машинасини бошқаришни йўқотиб, Уфимское шоссе ва Чудской кўчалари кесишмасидаги тартибга солинган чорраҳага яқинлашаётганда 12 та транспорт воситаси билан тўқнашган.



Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган, бир йўловчи оғир тан жароҳати олган.



Уфа шаҳри Октябрь туман суди ҳайдовчини йўл ҳаракати қоидаларини бузгани ва эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлгани учун айбдор деб топган.



Суд ҳукмига кўра, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, жазони ўтаб бўлганидан кейин яна 3 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

custom img

45,1 млрд доллар ва ҳали тўлиқ ҳисоб эмас: АҚШнинг Эронга қарши уруши қанчага тушди?

Пентагоннинг янги ҳисоб-китобига кўра, шикастланган базалар ва биноларни таъмирлаш харажатлари киритилмаган.

custom img

Ар-Риёдда хавф сигнали янгради: портлаш овозлари эшитилди

Ҳодиса оқибатида қурбонлар ёки жароҳатланганлар ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

custom img

Мактабдаги отишма: Филиппинда 3 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда сўнгги тўрт ой ичида мактабларда учинчи отишма содир бўлди.

custom img

«Шарқ-Ғарб» нефть қувури ёпиқ: Саудия Арабистони Европага нефть етказиб беришни вақтинча тўхтатади

Мазкур ҳолат айрим мижозларни муқобил етказиб бериш манбаларини излашга ундаган.

custom img

Очлик хавфи кучаймоқда: 2030 йилда 520 млн киши оч қолиши мумкин

Яқин Шарқдаги можаронинг озиқ-овқат нархлари, энергия ва ўғитлар бозорига хавф солмоқда.

custom img

Исроилга визасиз кириш: Қозоғистон фуқаролари бемалол йўл олиши мумкин

Бу Қозоғистонни Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда Исроилга визасиз кириш имконига эга биринчи давлатга айлантиради.

custom img

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: мингдан ортиқ бола вафот этди

Мамлакатда 19,8 миллиондан зиёд бола эмланганига қарамай, касаллик тарқалиши давом этмоқда.

custom img

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош Ассамблеясидаги йиғилишларда шахсан иштирок эта олмайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"