Ўзбекистон

2,1 млрд куб метр сув йўқотилмоқда: Қорақалпоғистонда каналлар бетонланади

Қорақалпоғистонда 417 минг гектар экин ерини суғоришга йилига 5,7 миллиард куб метр сув сарфланмоқда. Шундан 38 фоизи, яъни 2 миллиард 100 миллион куб метр сув йўқотилмоқда.

2,1 млрд куб метр сув йўқотилмоқда: Қорақалпоғистонда каналлар бетонланади



Йиғилишда сув йўқотишларини камайтириш ва мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича қатор вазифалар белгиланди.



Жумладан, Тўрткўлдаги «Ёнбош» каналидан йилига 115 миллион куб метр сув ўтади. Унинг 44 миллион куб метри йўқотилмоқда. Канални тўлиқ бетонлаш орқали яна 9 минг гектар ерга сув етказиш ҳамда 15 минг бош қорамол учун озуқа базасини яратиш мумкин.



Бўзатовдаги «Эркиндарё» каналининг 8 километр қисмини бетонлаш ҳисобига фойдаланиладиган ер майдони 3 минг гектарга кўпаяди. Шунингдек, 15 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади.



Бу ҳудудда 3 та сув иншооти ва 22 та артезиан қудуқ барпо этилиши яна 5 минг гектар озуқа майдонини яратиш имконини беради.



Мазкур ишларни амалга ошириш учун жами 135 миллиард сўм ажратилади. Икки канални келгуси йил 1 мартгача бетонлаш топширилди.



Шунингдек, Тўрткўл ва Бўзатовда келаси йили 17 минг гектар майдонда озуқа экинлари етиштириб, 2 минг кишини даромадли қилиш вазифаси белгиланди.



Сув объектларини модернизация қилиш борасида Япониядан 4,5 миллион долларлик грант жалб қилингани ижобий тажриба сифатида қайд этилди. Келаси йили бундай грантлар ҳажмини 100 миллион долларга етказиш топширилди.



Сув хўжалигида энергия самарадорлигини ошириш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Ўтган йили 30 миллиард сўм ҳисобига 276 та сув насоси энергия тежамкор ускуналарга алмаштирилди. Натижада йилига 16 миллион киловатт-соат электр энергияси тежалмоқда.



1 апрелгача Қорақалпоғистондаги 59 та ҳамда бошқа вилоятлардаги яна 200 та сув насосини янгилаш вазифаси қўйилди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

custom img

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин.

custom img

Қорақалпоғистонни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича янги вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раисига “генерал-майор” унвони берилди

Шунингдек, қорақалпоқ халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Бердақ Қарғабай ўғли таваллудининг 200 йиллигини муносиб нишонлаш дастурларини ишлаб чиқиш топширилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"