Жаҳон

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди


АҚШ ҳарбийлари сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган хато разведка ҳисоботи сабаб Яқин Шарқда Хитойга тегишли кемани ушлаш ва унинг бортига чиқишга деярли киришган. Бу ҳақда СNN тўрт нафар манбасига таяниб хабар берди.



Маълум қилинишича, 2026 йил баҳорида, АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётлари давом этаётган пайтда, АҚШ ҳарбийлари орасида Хитой кемаси ядровий қурол дастурига алоқадор қисмларни ташиётгани ҳақидаги разведка ҳисоботи тарқалган.



Шундан сўнг кемани ушлаш бўйича операция режалаштирилган. СNN манбаларига кўра, қуролланган ҳарбий хизматчилар кемага чиқишга тайёрланган, ҳарбий самолётлар эса ҳавога кўтарилган.



Бироқ операция бошланишидан бироз олдин расмийлар ҳисоботни батафсил текширган. Шунда унинг сунъий интеллект ёрдамида тайёрлангани ва таҳлилда фойдаланилган чатбот кема бортидаги юкни нотўғри аниқлагани маълум бўлган.



СNN маълумотига кўра, махсус операциялар қўмондонлиги таҳлилчиси кема юк манифестига оид маълумотларни чатбот орқали таҳлил қилган. Тизим очиқ манбалардаги маълумотларни ҳукумат ихтиёридаги махфий сигнал разведкаси маълумотлари билан бирлаштириб, нотўғри хулоса чиқарган. Кейинчалик ушбу хулоса яна АI ёрдамида ҳарбий разведка ҳисоботига айлантирилган ва тегишли каналлар орқали тарқатилган.



Кема аслида қандай юк ташиётгани эса ҳозирча очиқланмаган.



СNN манбаларидан бири ҳисоботни “мутлақо ёлғон” деб атаган ва воқеа “деярли урушни бошлаб юборганини” билдирган. Чунки Хитой кемасига қарши АҚШ ҳарбийларининг бундай операцияси икки давлат ўртасида жиддий ҳарбий кескинликни келтириб чиқариши мумкин эди.

custom img

45,1 млрд доллар ва ҳали тўлиқ ҳисоб эмас: АҚШнинг Эронга қарши уруши қанчага тушди?

Пентагоннинг янги ҳисоб-китобига кўра, шикастланган базалар ва биноларни таъмирлаш харажатлари киритилмаган.

custom img

12 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва 3 киши ҳалок бўлди: Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи қамалди

Ўзбекистон фуқароси ҳайдовчилик гувоҳномасисиз, тормоз тизими носоз ва меъёридан ортиқ юкланган Shacman самосвалини бошқариб, ЙТҲга сабаб бўлган.

custom img

Ар-Риёдда хавф сигнали янгради: портлаш овозлари эшитилди

Ҳодиса оқибатида қурбонлар ёки жароҳатланганлар ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

custom img

Мактабдаги отишма: Филиппинда 3 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда сўнгги тўрт ой ичида мактабларда учинчи отишма содир бўлди.

custom img

«Шарқ-Ғарб» нефть қувури ёпиқ: Саудия Арабистони Европага нефть етказиб беришни вақтинча тўхтатади

Мазкур ҳолат айрим мижозларни муқобил етказиб бериш манбаларини излашга ундаган.

custom img

Очлик хавфи кучаймоқда: 2030 йилда 520 млн киши оч қолиши мумкин

Яқин Шарқдаги можаронинг озиқ-овқат нархлари, энергия ва ўғитлар бозорига хавф солмоқда.

custom img

Исроилга визасиз кириш: Қозоғистон фуқаролари бемалол йўл олиши мумкин

Бу Қозоғистонни Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда Исроилга визасиз кириш имконига эга биринчи давлатга айлантиради.

custom img

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: мингдан ортиқ бола вафот этди

Мамлакатда 19,8 миллиондан зиёд бола эмланганига қарамай, касаллик тарқалиши давом этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"