Жаҳон

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

 

Дания ва Гренландия АҚШ билан тузилган келишув орол устидан суверенитетни Вашингтонга ўтказмаслигини билдирди. Бу баёнот АҚШ президенти Доналд Трамп келишув Қўшма Штатларга Гренландия хавфсизлиги устидан “доимий назорат” беришини айтганидан кейин янгради.


 
АҚШ, Дания ва Гренландия 18 сентябрь куни Вашингтоннинг оролда сезиларли ҳарбий иштирокини ривожлантириш бўйича келишувга эришганини маълум қилди. Ҳужжат, шунингдек, АҚШнинг рақиблари Гренландияда ҳарбий база ташкил этиши ёки ҳарбий иштирокини йўлга қўйишининг олдини олишни назарда тутади.


 
Бироқ келишувнинг муҳим тафсилотлари ҳозирча жамоатчиликка тақдим этилмаган. Хусусан, АҚШ ҳарбийларининг Гренландиядаги иштироки қай даражада кенгайиши, шунингдек, ташқи сиёсат ва табиий ресурслар масаласида Вашингтонга қандайдир ваколат берилиши-берилмаслиги номаълум.


Трамп 18 сентябрь куни келишув АҚШга Гренландия хавфсизлиги ва бошқа зарур масалалар устидан “доимий назорат” имконини беришини ёзган. Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг розилигисиз Вашингтоннинг рақиблари оролда ҳарбий база ташкил эта олмайди ёки муҳим инвестицияларни амалга ошира олмайди.


 
Гренландия бош вазири Женс-Фредерик Ниелсен эса келишув оролнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, шунингдек, Гренландия халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини тан олишини таъкидлади. Дания ташқи ишлар вазири Ларс Локке Расмуссен ҳам келишув Арктика ва Шимолий Атлантикадаги хавфсизликни кучайтириши, шу билан бирга Дания қироллигининг суверенитети бўйича белгиланган чегараларни сақлаб қолиши кераклигини айтди.


 
Келишувни АҚШ, Дания ва Гренландия вакиллари келаси ҳафта Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси доирасида имзолаши кутилмоқда. Ҳужжат кучга кириши учун тегишли парламент жараёнларидан ҳам ўтиши керак.


НАТО ҳам келишувни олқишлаб, у Арктикадаги хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини билдирди.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

custom img

45,1 млрд доллар ва ҳали тўлиқ ҳисоб эмас: АҚШнинг Эронга қарши уруши қанчага тушди?

Пентагоннинг янги ҳисоб-китобига кўра, шикастланган базалар ва биноларни таъмирлаш харажатлари киритилмаган.

custom img

12 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва 3 киши ҳалок бўлди: Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи қамалди

Ўзбекистон фуқароси ҳайдовчилик гувоҳномасисиз, тормоз тизими носоз ва меъёридан ортиқ юкланган Shacman самосвалини бошқариб, ЙТҲга сабаб бўлган.

custom img

Ар-Риёдда хавф сигнали янгради: портлаш овозлари эшитилди

Ҳодиса оқибатида қурбонлар ёки жароҳатланганлар ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

custom img

Мактабдаги отишма: Филиппинда 6 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда сўнгги тўрт ой ичида мактабларда учинчи отишма содир бўлди.

custom img

«Шарқ-Ғарб» нефть қувури ёпиқ: Саудия Арабистони Европага нефть етказиб беришни вақтинча тўхтатади

Мазкур ҳолат айрим мижозларни муқобил етказиб бериш манбаларини излашга ундаган.

custom img

Очлик хавфи кучаймоқда: 2030 йилда 520 млн киши оч қолиши мумкин

Яқин Шарқдаги можаронинг озиқ-овқат нархлари, энергия ва ўғитлар бозорига хавф солмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"