Ўзбекистон

Электр ишлаб чиқариш 4 карра ошди: Қорақалпоғистон “яшил” энергия марказига айланади

2030 йилгача 400 мегаваттли энергия сақлаш қувватлари яратилади ва “яшил” энергия улуши 76 фоизга етказилади.

Электр ишлаб чиқариш 4 карра ошди: Қорақалпоғистон “яшил” энергия марказига айланади


Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.



Давлат раҳбари мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами шукуҳи давом этаётган кунларда Қорақалпоғистон аҳли билан юзма-юз кўришиб турганидан мамнунлигини билдирди.



Таъкидланганидек, сўнгги йилларда ҳудудни ривожлантириш учун катта маблағ, имтиёз ва шароитлар яратилди. Жумладан, фойда, ер ва мол-мулк солиқлари 2 карра, саноат учун электр тарифи 15 фоизга пасайтирилди. Ижтимоий солиқ ставкаси эса 1 фоиз этиб белгиланди.



Ўтган йили Қорақалпоғистонга 1 миллиард 700 миллион доллар инвестиция киритилди. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 22 карра кўп.



Жорий йилнинг биринчи ярмида ҳудуд иқтисодиёти 10,2 фоиз ўсди. Натижада Қорақалпоғистон иқтисодий ўсиш суръатлари бўйича Тошкент шаҳридан кейинги иккинчи ўринни эгаллади.



Энергетика соҳасида ҳам сезиларли натижаларга эришилган. Сўнгги йилларда ҳудудда 860 мегаваттли янги энергетика қувватлари ишга туширилди. Беруний ва Қораўзак туманларида шамол электр станцияларининг қурилиши ҳисобига «яшил» энергиянинг улуши 23 фоизга етди.



Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми эса 4 карра ошиб, 5 миллиард 330 миллион киловатт-соатни ташкил этди. Бу аҳоли ва корхоналарнинг йиллик эҳтиёжидан қарийб 3 баробар кўп.



Йиғилишда Қорақалпоғистонда энергетика салоҳиятини янада кенгайтиришга қаратилган янги лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди. Кеча ҳудудда умумий қиймати 7 миллиард долларлик 47 та янги лойиҳани амалга оширишга старт берилди.



Жумладан, Қўнғирот туманида 2 миллиард 600 миллион долларлик, қуввати 1,5 минг мегаватт бўлган шамол электр станциясини қуриш бошланди. Лойиҳа доирасида 1,5 минг километр юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда 500 киловолтли 3 та подстанция барпо этилади.



2030 йилгача Қорақалпоғистонда умумий қуввати 3 минг 300 мегаватт бўлган шамол электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилган. Натижада «яшил» энергиянинг ҳудуддаги улуши 76 фоизга етказилади. Шунингдек, 400 мегаваттли энергия сақлаш қувватлари яратилади.



Бу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида Қорақалпоғистон «яшил» энергия ишлаб чиқариш бўйича минтақанинг энг йирик марказларидан бирига айланиши кутилмоқда.

custom img

Тошкентда МИБ орқали маданий буюмлар музейга қайтарилди

Шу тариқа ижро ҳужжатида белгиланган талаблар тўлиқ бажарилиб, ижро иши якунланди.

custom img

Самарқандда солиқ қарзи сабаб “Volkswagen” олиб қўйилди

Энди қарздор белгиланган муддатда солиқни тўламаса, машина аукционга чиқарилади.

custom img

Тошкентда кредит қарзи сабаб электомобил хатланди

Ҳозирги мазкур автотранспорт воситасини электрон савдоларга чиқариш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

custom img

Ресурсдан тайёр маҳсулотгача: Қорақалпоғистонда янги саноат ва инвестиция харитаси яратилади

Уч йилда 1,5 минг юқори даромадли иш ўрни яратиш ва рақамли технологиялар экспортини 600 миллион долларга етказиш режалаштирилмоқда.

custom img

“Бункер” ва масофадан ечилган тестлар: ноқонуний “SAT” сертификати олиш схемаси фош этилди

Тошкент вилоятида фуқароларга “SAT” сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

custom img

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

Топилган автомашиналар кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида жарима майдончасига жойлаштирилмоқда.

custom img

Бухорода қидирувдаги машина сотиб юборилди

Кейинчалик автомашина МИБ орқали харидорнинг ўйидан топилган.

custom img

Хорижий ҳамкорлар эътибори ортмоқда: Қорақалпоғистонда қатор йирик лойиҳаларга старт берилди

Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонга ташриф давомида янги тиббиёт академияси, саноат корхоналари ва интенсив боғларни кўздан кечирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"