Ўзбекистон

Хорижий ҳамкорлар эътибори ортмоқда: Қорақалпоғистонда қатор йирик лойиҳаларга старт берилди

Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонга ташриф давомида янги тиббиёт академияси, саноат корхоналари ва интенсив боғларни кўздан кечирди.

Хорижий ҳамкорлар эътибори ортмоқда: Қорақалпоғистонда қатор йирик лойиҳаларга старт берилди

 

Саида Мирзиёева Президент Шавкат Мирзиёев билан бирга Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган қатор лойиҳалар ва объектлар билан танишди.

 

Ташриф давомида янги тиббиёт академияси, саноат корхоналари ҳамда интенсив боғлар кўздан кечирилиб, ҳудуд аҳолисининг бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш учун яратилаётган имкониятлар билан танишилди.

 

Ташрифнинг асосий воқеаларидан бири энергетика, саноат, транспорт, тиббиёт, рақамли инфратузилма ва бошқа соҳалардаги қатор йирик лойиҳаларга старт берилгани бўлди.

 

Саида Мирзиёева янги лойиҳаларнинг аксарияти нуфузли хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётганини таъкидлади.

 

Унинг қайд этишича, Қорақалпоғистонга йўналтирилаётган инвестициялар ҳажмининг ортиши ва янги салмоқли лойиҳаларнинг кўпайиши хорижий ҳамкорларнинг Ўзбекистонга бўлган ишончи ҳамда эътибори тобора ортиб бораётганини кўрсатмоқда. Бу, шунингдек, мамлакатда тадбиркорлик ва инвестиция фаолияти учун яратилаётган қулай шароитларнинг амалий натижасидир.

 

Саида Мирзиёева сармоялар оқимини янада кучайтириш, халқаро ҳамкорлар сафини кенгайтириш ҳамда кўлами янада йирик янги лойиҳаларни ишга тушириш изчил давом эттирилишини таъкидлади.

custom img

Тошкентда МИБ орқали маданий буюмлар музейга қайтарилди

Шу тариқа ижро ҳужжатида белгиланган талаблар тўлиқ бажарилиб, ижро иши якунланди.

custom img

Самарқандда солиқ қарзи сабаб “Volkswagen” олиб қўйилди

Энди қарздор белгиланган муддатда солиқни тўламаса, машина аукционга чиқарилади.

custom img

Тошкентда кредит қарзи сабаб электомобил хатланди

Ҳозирги мазкур автотранспорт воситасини электрон савдоларга чиқариш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

custom img

Ресурсдан тайёр маҳсулотгача: Қорақалпоғистонда янги саноат ва инвестиция харитаси яратилади

Уч йилда 1,5 минг юқори даромадли иш ўрни яратиш ва рақамли технологиялар экспортини 600 миллион долларга етказиш режалаштирилмоқда.

custom img

“Бункер” ва масофадан ечилган тестлар: ноқонуний “SAT” сертификати олиш схемаси фош этилди

Тошкент вилоятида фуқароларга “SAT” сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

custom img

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

Топилган автомашиналар кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида жарима майдончасига жойлаштирилмоқда.

custom img

Электр ишлаб чиқариш 4 карра ошди: Қорақалпоғистон “яшил” энергия марказига айланади

2030 йилгача 400 мегаваттли энергия сақлаш қувватлари яратилади ва “яшил” энергия улуши 76 фоизга етказилади.

custom img

Бухорода қидирувдаги машина сотиб юборилди

Кейинчалик автомашина МИБ орқали харидорнинг ўйидан топилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"