Ўзбекистон

Ресурсдан тайёр маҳсулотгача: Қорақалпоғистонда янги саноат ва инвестиция харитаси яратилади

Уч йилда 1,5 минг юқори даромадли иш ўрни яратиш ва рақамли технологиялар экспортини 600 миллион долларга етказиш режалаштирилмоқда.

Ресурсдан тайёр маҳсулотгача: Қорақалпоғистонда янги саноат ва инвестиция харитаси яратилади

 

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда мавжуд табиий ва энергетик салоҳиятдан самарали фойдаланиш, янги саноат тармоқларини ривожлантириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

 

Давлат раҳбари ҳудудда ер, қазилма бойликлар, қуёш ва шамол энергияси, шунингдек, катта яйловлар мавжудлигини қайд этди.

 

Ушбу имкониятлардан келиб чиқиб, “ресурсдан тайёр маҳсулотгача” бўлган занжирни қамраб олувчи янги саноат ва инвестиция харитаси яратилади.

 

Шунингдек, «Қўнғирот–Қораўзак–Тахиатош» йўналиши Қорақалпоғистоннинг “яшил саноат йўлаги” ҳамда “интеллектуал иқтисодиёт учбурчаги”га айлантирилади.

 

Сунъий интеллект ва дата-марказ лойиҳаларини амалга ошириш учун ташкил этилган махсус зонада умумий қиймати 8 миллиард долларлик 6 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланди.

 

Мутасаддиларга 1 октябргача ушбу йўналиш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди. Унда инвесторлар учун 1 гигаватт қувватга эга барқарор электр таъминотини йўлга қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратилади.

 

Шунингдек, уч йил давомида Нукус шаҳри, Қўнғирот, Қораўзак ва Тахиатош ҳудудларида 1,5 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш вазифаси белгиланди.

 

Булутли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасида хизматлар экспортини ривожлантириш орқали йиллик экспорт ҳажмини 600 миллион долларга етказиш мақсад қилинган.

custom img

17,5 фоиздан 12 фоизгача: Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорлик кредитлари арзонлаштирилади

Келаси йили “драйвер” лойиҳаларга 100 миллион доллар йўналтирилиб, камида 50 минг одамни даромадли қилиш мақсад қилинган.

custom img

Тошкентда МИБ орқали маданий буюмлар музейга қайтарилди

Шу тариқа ижро ҳужжатида белгиланган талаблар тўлиқ бажарилиб, ижро иши якунланди.

custom img

Самарқандда солиқ қарзи сабаб “Volkswagen” олиб қўйилди

Энди қарздор белгиланган муддатда солиқни тўламаса, машина аукционга чиқарилади.

custom img

Тошкентда кредит қарзи сабаб электомобил хатланди

Ҳозирги мазкур автотранспорт воситасини электрон савдоларга чиқариш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

custom img

“Бункер” ва масофадан ечилган тестлар: ноқонуний “SAT” сертификати олиш схемаси фош этилди

Тошкент вилоятида фуқароларга “SAT” сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

custom img

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

Топилган автомашиналар кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида жарима майдончасига жойлаштирилмоқда.

custom img

Электр ишлаб чиқариш 4 карра ошди: Қорақалпоғистон “яшил” энергия марказига айланади

2030 йилгача 400 мегаваттли энергия сақлаш қувватлари яратилади ва “яшил” энергия улуши 76 фоизга етказилади.

custom img

Бухорода қидирувдаги машина сотиб юборилди

Кейинчалик автомашина МИБ орқали харидорнинг ўйидан топилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"