Ўзбекистон

Тошкентда кредит қарзи сабаб электомобил хатланди

Ҳозирги мазкур автотранспорт воситасини электрон савдоларга чиқариш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тошкентда кредит қарзи сабаб электомобил хатланди

МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларни ижро этиш шўъбаси инспектори М.Нўмонжонов иш юритувига ФИБ Миробод туманлараро судининг 2026 йил 23 августдаги ижро варақаси асосида қарздор Т.Т.дан ундирувчи банк ХАТБ фойдасига 232 225 796 сўм миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни қарздорга тегишли бўлган, “Changan Shenlan SL03” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2026 йил 2 сентябрь куни иш юритувга келиб тушган.



Мазкур ижро ҳужжати асосида шу куннинг ўзида ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қонунчилик талабларига мувофиқ, қарздорга қарздорликни ихтиёрий равишда қоплаш учун муддат белгиланган.



Бироқ белгиланган муддат давомида қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларини амалга оширишга киришилган.



Ижро ҳаракатлари давомида гаров мулки сифатида қайд этилган, қимматбаҳо автотранспорт воситаси белгиланган тартибда хатланиб, унга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар кўрилган.

Ҳозирги вақтда мазкур автотранспорт воситасини белгиланган тартибда “E-AUKSION” электрон савдоларига чиқариш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

custom img

17,5 фоиздан 12 фоизгача: Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорлик кредитлари арзонлаштирилади

Келаси йили “драйвер” лойиҳаларга 100 миллион доллар йўналтирилиб, камида 50 минг одамни даромадли қилиш мақсад қилинган.

custom img

Тошкентда МИБ орқали маданий буюмлар музейга қайтарилди

Шу тариқа ижро ҳужжатида белгиланган талаблар тўлиқ бажарилиб, ижро иши якунланди.

custom img

Самарқандда солиқ қарзи сабаб “Volkswagen” олиб қўйилди

Энди қарздор белгиланган муддатда солиқни тўламаса, машина аукционга чиқарилади.

custom img

Ресурсдан тайёр маҳсулотгача: Қорақалпоғистонда янги саноат ва инвестиция харитаси яратилади

Уч йилда 1,5 минг юқори даромадли иш ўрни яратиш ва рақамли технологиялар экспортини 600 миллион долларга етказиш режалаштирилмоқда.

custom img

“Бункер” ва масофадан ечилган тестлар: ноқонуний “SAT” сертификати олиш схемаси фош этилди

Тошкент вилоятида фуқароларга “SAT” сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

custom img

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

Топилган автомашиналар кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида жарима майдончасига жойлаштирилмоқда.

custom img

Электр ишлаб чиқариш 4 карра ошди: Қорақалпоғистон “яшил” энергия марказига айланади

2030 йилгача 400 мегаваттли энергия сақлаш қувватлари яратилади ва “яшил” энергия улуши 76 фоизга етказилади.

custom img

Бухорода қидирувдаги машина сотиб юборилди

Кейинчалик автомашина МИБ орқали харидорнинг ўйидан топилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"