Ўзбекистон

Тошкентда МИБ орқали маданий буюмлар музейга қайтарилди

Шу тариқа ижро ҳужжатида белгиланган талаблар тўлиқ бажарилиб, ижро иши якунланди.

Тошкентда МИБ орқали маданий буюмлар музейга қайтарилди

 

Мажбурий ижро бюросининг Янгиҳаёт туман бўлими иш юритувида жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 2024 йил 2 октябрдаги ижро варақасига асосан, ҳуқуқбузар чет эл фуқаросига оид маъмурий иш бўйича далилий ашё сифатида олинган мол-мулкларни давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.

 

Мазкур ижро ҳужжати 2024 йил 25 октябрь куни Бюронинг Янгиҳаёт туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Унга кўра, далилий ашё сифатида олиниб, 1536-сонли юк хати асосида “Bojxona-servis” ДМга вақтинча сақловга топширилган 1 дона “Кварц 2” ёзувли кинокамера, 1 дона оқ рангли металл штатив ҳамда 1 дона “Ленинград 2” ёзувли фотоэкспонометрни белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиш назарда тутилган.


Суд қарорининг аниқланган ҳолатлар қисмида қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Бадиий экспертиза бошқармаси бош мутахассислари томонидан 2024 йил 15 август куни ўтказилган экспертиза натижасига кўра, мазкур ашёлар маданий ва тарихий аҳамиятга эга экани аниқланган.



Амалдаги тартибга кўра, тарихий, илмий, бадиий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган мол-мулклар кейинчалик давлат музейлари ҳамда илмий муассасаларга текин бериш учун тегишли тартибда топширилади.



Шундан келиб чиқиб, мазкур маданий ва тарихий аҳамиятга эга ашёлар 2026 йил 14 сентябрь куни тегишли далолатнома асосида Ўзбекистон киносанъати музейига топширилди.



custom img

2,1 млрд куб метр сув йўқотилмоқда: Қорақалпоғистонда каналлар бетонланади

Қорақалпоғистонда 417 минг гектар экин ерини суғоришга йилига 5,7 миллиард куб метр сув сарфланмоқда. Шундан 38 фоизи, яъни 2 миллиард 100 миллион куб метр сув йўқотилмоқда.

custom img

17,5 фоиздан 12 фоизгача: Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорлик кредитлари арзонлаштирилади

Келаси йили “драйвер” лойиҳаларга 100 миллион доллар йўналтирилиб, камида 50 минг одамни даромадли қилиш мақсад қилинган.

custom img

Самарқандда солиқ қарзи сабаб “Volkswagen” олиб қўйилди

Энди қарздор белгиланган муддатда солиқни тўламаса, машина аукционга чиқарилади.

custom img

Тошкентда кредит қарзи сабаб электомобил хатланди

Ҳозирги мазкур автотранспорт воситасини электрон савдоларга чиқариш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

custom img

Ресурсдан тайёр маҳсулотгача: Қорақалпоғистонда янги саноат ва инвестиция харитаси яратилади

Уч йилда 1,5 минг юқори даромадли иш ўрни яратиш ва рақамли технологиялар экспортини 600 миллион долларга етказиш режалаштирилмоқда.

custom img

“Бункер” ва масофадан ечилган тестлар: ноқонуний “SAT” сертификати олиш схемаси фош этилди

Тошкент вилоятида фуқароларга “SAT” сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

custom img

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

Топилган автомашиналар кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида жарима майдончасига жойлаштирилмоқда.

custom img

Электр ишлаб чиқариш 4 карра ошди: Қорақалпоғистон “яшил” энергия марказига айланади

2030 йилгача 400 мегаваттли энергия сақлаш қувватлари яратилади ва “яшил” энергия улуши 76 фоизга етказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"