Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди
Топилган автомашиналар кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида жарима майдончасига жойлаштирилмоқда.

МИБнинг Жиззах вилояти бошқармаси Қидирув шўъбаси ҳамда ЙҲХБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилаётган «АВТОКОН» тадбири доирасида қидирувда бўлган автотранспорт воситаларини аниқлаш бўйича назорат ва қидирув тадбирлари олиб борилди.
Тадбир давомида ижро ҳужжатлари бўйича қидирувга берилган бир қатор автотранспорт воситалари аниқланиб, белгиланган тартибда ушланди. Топилган автомашиналар кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида жарима майдончасига жойлаштирилди.
Қидирувдаги мол-мулкнинг топилиши ижро жараёнининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Бюронинг Қидирув шўъбаси ва ЙҲХБ ходимлари ўртасидаги ҳамкорлик орқали қидирувдаги транспорт воситаларини тезкор аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.







