Жаҳон

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

 

Украина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ президенти Доналд Трамп телефон орқали суҳбатлашиб, Нью-Йоркда учрашишга келишиб олди. Бу ҳақда Зеленский Украина президенти расмий сайтида маълум қилди.

 

Зеленскийнинг таъкидлашича, суҳбат давомида кўплаб масалалар муҳокама қилинган. У учрашув “кўп нарсани ўзгартириши мумкин”лигини қайд этган.

 

Украина президенти, шунингдек, Трампнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Киевга ташрифи учун АҚШ президентига миннатдорлик билдирган. Унинг қайд этишича, томонлар тинчликка эришиш йўлидаги дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

 

Зеленский музокаралар доирасида деэскалация бўйича қадамлар ҳамда энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги, шунингдек, инсонлар ҳаётини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича таклифлар борлигини айтган.

 

Украина раҳбари АҚШ томони билан ҳамкорлик давом этаётганини ва жиддий қадамлар ташлашга тайёрлигини билдирган.

 

Учрашув Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида ўтказилиши режалаштирилган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"