Жаҳон

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди


Мамлакат миллий метеорология хизмати Météo-France маълумотларига кўра, қизил хавф даражаси Пиреней-Ориенталес, Од ва Гар департаментларига жорий этилган.



Ҳудудларда ҳаво ҳарорати 34 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Паст намлик ва секундига 15 метргача етадиган шамол эса ёнғинларнинг юзага келиши ва тез тарқалиши хавфини оширмоқда.



Бундан ташқари, яна бешта департаментда ўрмон ёнғинлари хавфи тўқ сариқ даражага кўтарилган.



Météo-France маълумотларига кўра, 2026 йил Францияда ўрмон ёнғинлари бўйича рекорд мавсумлардан бири бўлмоқда. Ёз давомида камида битта департаментда ёнғин хавфи қизил даражада бўлган кунлар сони 27 тага етган. Шунингдек, 8 июндан 20 августгача 74 кун давомида камида битта департаментда ёнғин хавфи юқори ёки жуда юқори бўлган.



Météo-France қайд этишича, юқори ҳарорат, ёғингарчиликнинг камлиги, тупроқ ва ўсимликларнинг қуруқлиги ҳамда кучли шамоллар ёнғин хавфини сезиларли даражада оширган.



Таъкидланишича, вазият айрим ҳудудларда сентябрь ойида ҳам хавфли бўлиб қолиши мумкин.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"