Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди
Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

21 сентябрь куни соат 15:48:16 да Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон ҳудудида 4,9 магнитудали зилзила қайд этилди.
Mаълумотлaрга кўра, зилзила ўчоғи 160 километр чуқурликда жойлашган. Унинг эпицентри 38,03° шимолий кенглик ва 72,34° шарқий узунлик координаталарида қайд этилган.
Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 448 километр жануби-шарқда жойлашган.
Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган. Хусусан, Сўх туманида 2 балл (240 км), Қувасой шаҳрида 2 балл (255 км) ва Фарғона туманида 2 балл (257 км) куч билан қайд этилган.








