Жаҳон

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди



Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРГС) АҚШ янги ҳужум бошлаган тақдирда, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.



ИРГС вакили Ҳусайн Моҳеббий Эроннинг жавоб чораларида уруш географияси, қўлланадиган қуроллар ва ҳарбий техника ўзгаришини билдирган. Унинг сўзларига кўра, Эрон жанг майдонига янги имкониятларга эга қуролларни олиб чиқишга тайёр.



Моҳеббий Эроннинг келгусидаги нишонлари аввалгилар билан чекланмаслигини, мамлакатда илгари ҳужум қилинмаган янги нишонлар мавжудлигини айтган. У янги қуролларнинг айримлари можаронинг аввалги босқичларида қўлланмаганини ҳам таъкидлаган.



Бу баёнот Эрон ҳарбий қўмондонлигининг АҚШ янги ҳужумга тайёрланаётгани ҳақидаги даъволари фонида янграган.



Эрон Қуролли Кучларининг Хатам ал-Анбия марказий штаб-квартираси АҚШ яқин келажакда Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашга тайёрланаётгани ҳақида маълумот борлигини билдирган. Штаб янги ҳужум юз берган тақдирда, Яқин Шарқдаги АҚШ базалари ва манфаатлари Эроннинг жавоб зарбалари нишонига айланиши мумкинлигини маълум қилган.



Шунингдек, Эрон ҳарбий қўмондонлиги АҚШ ҳаракатларини қўллаб-қувватлайдиган ёки ўз ҳудуди ва объектларини бундай операциялар учун тақдим этадиган давлатларни ҳам огоҳлантирган.



Баёнотлар АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршилик давом этаётган бир пайтда янграган. Reuters хабарига кўра, 20 сентябрь куни томонлар ўртасидаги кескинлик сақланиб қолган, шу билан бирга дипломатик музокараларни қайта бошлаш эҳтимоли ҳам муҳокама қилинмоқда.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"