Ўзбекистон

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикасини ривожлантириш истиқболлари ҳамда ёқилғи-энергетика тармоғидаги лойиҳаларни бошқариш механизмларини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

 

Қайд этилишича, сўнгги йилларда соҳага хусусий сектор ва хорижий инвесторлар кенг жалб қилиниб, янги генерация қувватларини яратиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ва электр тармоқларини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилган.

 

Натижада қуёш ва шамол электр станцияларининг умумий қуввати 6,3 гигаваттдан ошган. Гидроэлектр станциялар сони эса 100 тадан кўпайиб, уларнинг умумий қуввати қарийб 2,5 гигаваттга етган.

 

Келгуси йилларда электр энергиясига бўлган талабнинг ортиши кутилмоқда. Хусусан, 2030 йилгача саноатдаги электр энергияси истеъмоли 38 миллиард киловатт-соатдан 53,5 миллиард киловатт-соатгача ошиши прогноз қилинмоқда. Электромобиллар ва дата-марказлар ривожланиши ҳам энергия тизимига қўшимча юклама беради.

 

Шу сабабли генерация қувватларини талабдан олдин ривожлантириш, электр тармоқларининг ўтказувчанлигини ошириш ва етарли захира қувватларини шакллантириш зарурлиги таъкидланди.

 

Режага кўра, 2030 йилгача Ўзбекистондаги жами генерация қувватлари 46,1 гигаваттга етказилиб, йилига қарийб 129 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади. 2035 йилга бориб эса бу кўрсаткичларни мос равишда 57,2 гигаватт ва 154,7 миллиард киловатт-соатга етказиш кўзда тутилган.

 

Тақдимотда электр энергияси истеъмолининг турли ўсиш сценарийлари ҳам кўриб чиқилди. Иқтисодиёт, саноат, электр транспорт ва рақамли инфратузилма юқори суръатларда ривожланган тақдирда қўшимча генерация қувватларига эҳтиёж пайдо бўлиши қайд этилди.

 

Шундан келиб чиқиб, қўшимча шамол электр станциялари ва энергия сақлаш тизимларини барпо этиш, қуёш ва шамол энергетикаси лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

 

Шунингдек, иқтисодий самарадорлиги паст, молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаган ёки узоқ вақт давомида кечикаётган айрим лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги билдирилди. Янги қувватларни танлашда электр энергияси таннархи, тармоққа уланиш имконияти, энергия сақлаш тизимлари билан уйғунлиги ва умумий энергобалансга таъсири асосий мезон сифатида белгиланди.

 

Ҳозир энергия сақлаш тизимлари бўйича умумий қуввати 4,2 гигаватт бўлган 26 та лойиҳа шакллантирилган. Шундан 17 таси амалга ошириш босқичида. 2030 йилгача ушбу йўналишда қўшимча лойиҳаларни шакллантириш таклиф этилди.

 

Электр энергиясини истеъмолчиларга етказиб берувчи магистраль тармоқ ва подстанцияларни ҳам янги генерация қувватлари билан бир вақтда ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.

 

2030 йилгача 9 та 220 киловольтли ва 7 та 500 киловольтли янги подстанция қуриш, қарийб 5 минг километр янги электр узатиш тармоқларини барпо этиш режалаштирилган. Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш ҳамда ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

 

Шунингдек, 2027–2029 йилларда бир қатор стратегик 500 киловольтли электр узатиш тармоқлари ва янги подстанцияларни ишга тушириш режалаштирилган. Тақдимотда ушбу лойиҳаларнинг қурилиш ҳолати, молиялаштирилиши ва мавжуд кечикишларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

custom img

42 та сертификат эвазига 2,1 млн сўм: Сурхондарёда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Санитария бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига 42 нафар ходимга санитария сертификатлари берилишини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Кузовни кўтариш қимматга тушди: Қашқадарёдан Самарқандга электр узатувчи тармоқ ўчди

Унинг ўчиши Бухоро вилоятидаги шамол электр станцияларининг ишлаб чиқариш қувватига ҳам таъсир кўрсатган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"