Жаҳон

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди



АҚШ маъмурияти Яқин Шарқда урушдан зарар кўрган энергетика инфратузилмасини тиклашга кўмаклашувчи янги фондга 5 млрд доллар ажратишни таклиф қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal АҚШ ва минтақа расмийлари ҳамда ҳужжатларга таяниб хабар берди.



Таклиф этилаётган фонднинг умумий ҳажмини 10 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун АҚШ саккизта минтақавий ҳамкоридан — Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Баҳрайн, Қувайт, Уммон, Ироқ ва Иорданиядан — яна 5 млрд доллар миқдорида маблағ жалб қилишни кўзламоқда.



Фонд маблағлари Яқин Шарқдаги шикастланган нефт ва газ инфратузилмасини қайта тиклаш билан бирга, энергия экспортининг Ҳурмуз бўғозига қарамлигини камайтирадиган муқобил йўналишлар ва инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилиши мумкин.



WSJ маълумотларига кўра, фондни АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (DFC) бошқариши режалаштирилмоқда. Бироқ янги фонд бўйича музокаралар давом этмоқда ва унинг шартлари ўзгариши мумкин. Қайси давлатлар якунда келишувга қўшилиши ҳам ҳозирча аниқ эмас.



Нашр ушбу ташаббусни етти ой давом этган Эрон уруши ортидан минтақанинг энергетика инфратузилмасига етказилган зарар ва глобал энергия бозоридаги узилишларга жавоб сифатида баҳолаган. WSJ маълумотларига кўра, можаро давомида минтақадаги нефтни қайта ишлаш заводлари, қувурлар ва бошқа энергетика объектлари зарар кўрган.



Шунингдек, Форс кўрфази давлатлари нефт экспорти учун Ҳурмуз бўғозига муқобил йўналишларни яратиш устида иш олиб бормоқда. Бироқ экспертлар бундай инфратузилмани қисқа муддатда барпо этиш мураккаб бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.



Reuters АҚШнинг 5 млрд долларлик таклифи ҳақидаги WSJ хабарини ҳозирча мустақил равишда тасдиқлай олмаганини маълум қилди.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"