Ўзбекистон

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди



Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тарифларини қайта кўриб чиқиш ва мактаб ўқувчиларининг хавфсиз қатновини таъминлаш масалалари юзасидан ўз позициясини билдирди. Партия тарифларни белгилашда ташувчиларнинг харажатлари билан бир қаторда аҳоли даромадлари, оилавий харажатлар, ўқувчилар ва талабаларнинг кундалик қатнови, кам даромадли ҳамда кўп фарзандли оилаларнинг имкониятларини ҳам ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлади.



Маълум қилинишича, Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Шу билан бирга, мактаб ўқувчиларининг хавфсиз ва қулай қатновини таъминлаш мақсадида шаҳарда School Bus тизимини жорий этиш имкониятлари ўрганилмоқда. ХДП маълумотига кўра, ўтказилган сўровда қатнашганларнинг 73,5 фоизи ушбу таклифни қўллаб-қувватлаган.



Партия ўқувчилар учун алоҳида ва имтиёзли тариф механизмини жорий этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Хусусан, барча ўқувчилар учун имтиёзли тариф, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп фарзандли оилалар фарзандлари учун эса қўшимча қўллаб-қувватлаш механизмларини яратиш таклиф қилинмоқда.



ХДП, шунингдек, School Bus тизими ота-оналар зиммасига қўшимча молиявий юк бўлмаслиги кераклигини билдирди. Партия хорижий тажрибада ўқувчилар транспорт харажатларини камайтириш учун чегирмалар, шунингдек, оила даромади ва мактабгача бўлган масофага қараб харажатларни тўлиқ ёки қисман қоплаш каби механизмлар қўлланилишини қайд этди.



Партия тарифлардаги ўзгаришларнинг ижтимоий таъсири очиқ ва холис баҳоланиши, қарорлар жамоатчиликка тушунарли асослар билан изоҳланиши ҳамда ўқувчилар учун самарали имтиёзлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш механизмлари яратилиши зарурлигини билдирди.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

custom img

42 та сертификат эвазига 2,1 млн сўм: Сурхондарёда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Санитария бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига 42 нафар ходимга санитария сертификатлари берилишини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Кузовни кўтариш қимматга тушди: Қашқадарёдан Самарқандга электр узатувчи тармоқ ўчди

Унинг ўчиши Бухоро вилоятидаги шамол электр станцияларининг ишлаб чиқариш қувватига ҳам таъсир кўрсатган.

custom img

Пешона суягини емирган ўсимта: 21 ёшли аёлнинг юзи 3D имплант билан тикланди

Олти ой давомида бош оғриғи ва кўнгил айнишидан азият чеккан аёлда пешона суягини емириб борган ўсма аниқланди.

custom img

Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик: янги портал ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган муҳит яратишга қаратилган янги дастур амалга оширилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"