Ўзбекистон

Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик: янги портал ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган муҳит яратишга қаратилган янги дастур амалга оширилади.

Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик: янги портал ишга туширилади

 

Ўзбекистонда меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлашга қаратилган янги дастур босқичма-босқич жорий этилади. Бу ҳақда Президентнинг “Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

 

Қарорга кўра, дастур давлат органлари ва ташкилотларида, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларда ҳамда уларнинг улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотларда жорий этилади. Шунингдек, дастур бошқа корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳам босқичма-босқич татбиқ этилади.

 

2026 йил 1 декабргача “Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити” ахборот портали ишга туширилади.

 

Портал орқали иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатларни онлайн юбориш, уларни кўриб чиқиш, далилларни тўплаш, хулосалар тайёрлаш ва ахборот алмашиш имконияти яратилади.

 

Масъул ходимлар ёки раҳбарлар томонидан содир этилган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги мурожаатлар эса автоматик равишда тегишли ташкилотнинг юқори турувчи инстанциясига юборилади.

 

Шунингдек, мурожаатлар бўйича ўтказилган текширувлар, уларнинг натижалари ва кўрилган чоралар ҳақидаги маълумотлар порталда сақланади. Уларнинг ўчириб юборилишига йўл қўйилмайди.

 

Агар мурожаатда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари мавжуд бўлса, у қонунчиликда белгиланган тартибда «112» ягона диспетчерлик хизмати орқали ваколатли органга юборилади.

 

Қарор билан Бошқарув самарадорлиги агентлигига портал орқали мониторинг ўтказиш ва аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколати ҳам берилди.

 

Бундан ташқари, меҳнат жамоаларининг ички меҳнат тартиби қоидаларида қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланган жинсий ёки жисмоний зўравонлик ҳамда шаҳвоний шилқимлик ҳолатларини меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузиш сифатида баҳолаш тавсия этилди.

 

Ходим томонидан ёки ходимга нисбатан содир этилган тазйиқ, руҳий босим, камситиш ҳамда мурожаат қилгани учун таъқиб қилиш ҳолатларини эса меҳнат интизомини бузиш сифатида баҳолаш тавсия қилинди.

custom img

Пешона суягини емирган ўсимта: 21 ёшли аёлнинг юзи 3D имплант билан тикланди

Олти ой давомида бош оғриғи ва кўнгил айнишидан азият чеккан аёлда пешона суягини емириб борган ўсма аниқланди.

custom img

Ўқувчилар эшакда мактабга қатнамоқда: ММТБ изоҳ берди

Мутасадди ташкилотлар ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатновини таъминлаш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш чораларини кўриб чиқмоқда.

custom img

1,3 гектарлик ҳудудда автотураргоҳ: Миллий кутубхона ортидаги лойиҳа маълум қилинди

Тошкентдаги Миллий кутубхона ортидаги ҳудудда давлат-хусусий шериклик асосида пулли автотураргоҳ ва жамоат макони ташкил этиш режалаштирилмоқда.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"