Жаҳон

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи


АҚШ Молия вазири Скотт Бессент 23 сентябрдан Эрон авиакомпанияларининг халқаро фаолиятини чеклашга қаратилган чоралар кучга киришини маълум қилди. Бу ҳақда у CNBC телеканалига берган интервьюсида айтган.



Бессентнинг таъкидлашича, Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатишда давом этадиган хорижий аэропортлар ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши мумкин. Хусусан, уларга ёқилғи қуйиш, қўниш ва ер усти хизматларини кўрсатиш ҳамда чипта сотиш каби хизматлар доллар тизимидан узилиш хавфини келтириб чиқариши мумкин.



“23 сентябрь куни дунёдаги барча Эрон авиакомпаниялари фаолиятини тўхтатади”, — деган Бессент CNBC эфирида. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Теҳронга нисбатан иқтисодий босимни кучайтирмоқда ва Эроннинг хориждаги ҳамкорлари ҳам янги санкциялар хавфига дуч келмоқда.



АҚШ Молия вазирлиги 8 сентябрь куни “Operation Economic Outcast” доирасида Эрон авиация секторига қарши навбатдаги санкцияларни жорий қилган. OFAC Эроннинг 27 та авиакомпаниясини санкциялар рўйхатига киритган. Вазирлик хорижий компаниялар Эрон авиакомпанияларига самолёт, юк ва савдо хизматларини кўрсатишда давом этса, жиддий оқибатларга дуч келиши мумкинлигини билдирган.



АҚШ Молия вазирлиги янги чораларни Эроннинг молиявий ва авиация тармоқларини халқаро тизимлардан ажратишга қаратилган кенгроқ санкция кампаниясининг бир қисми сифатида кўрмоқда.



Бессент аввалроқ ҳам Эрон билан ишлайдиган хорижий молия институтлари ва компаниялари АҚШ молиявий тизимидан узилиш хавфига дуч келиши мумкинлигини билдирган. Вашингтон август ойидан бошлаб “Operation Economic Outcast” доирасида Эрон билан боғлиқ молиявий ва иқтисодий тармоқларга қарши санкцияларни кучайтирмоқда.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"